"Реал"нинг асосий таркиб футболчиси 5 йилга қамалиши мумкин
03 мар 2018 12:17
Новости
"Реал"нинг асосий таркиб футболчиси 5 йилга қамалиши мумкин
"Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрич 5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
Модрич хорват футболида йирик антикоррупцион текширув ишларида ёлғон кўрсатма берганликда айбланмоқда. Хавбек ўзининг "Динамо"дан (Загреб) "Тоттенхэм"га ўтиши борасидаги трансфер иши ҳақидаги кўрсатмаларида алдаган бўлиши мумкин. Агар Модрич айбдор деб топилса, у 5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши эҳтимоли катта.
Комментарии