RU

Последние новости

15:41Ҳожимат Эркинов собиқ клуби ҳакамларни сотиб олишда айбланиб чемпионатдан четлаштирилди  1 15:15Суперлига-2025. Биринчи даврада мураббийлар томонидан айтилган фикрлардан сара иқтибослар   1 15:01"Олимпик" вакиллари 2 ойдан бери маош олишмаяпти  3 14:53"Олимпик"ка бош мураббий тайинланди  4 14:33Маскерано: "Мен учун Месси – футбол тарихидаги энг яхши футболчи"  10 14:05ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон 55-ўринга кўтарилди  20 13:43"Шўртан" 4 нафар футболчиси билан хайрлашди  2 13:22Милитао: "Реал" учун қаттиқ ишлашда давом этиш муҳим"  6 12:53"Комо" "Манчестер Сити" футболчиси ҳуқуқларига эга чиқиши мумкин  1 12:25"Интер" "Челси" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 11:57Алонсо Родригонинг захирада қолиб кетаётгани ҳақида: "Гап келажак ҳақида эмас, тактикада"  13 11:28Трамп КЖЧ финалига келади  4 10:55"Интер Майами" ғалаба қозонди, Лионел Месси эса кетма-кет тўртинчи ўйинда дубль қайд этди  22 10:51"Бавария" Бундеслигадаги рақобатчининг асосий футболчисини сотиб олмоқчи  1 10:22Виктор Гёкерешнинг "Арсенал"даги маоши маълум  3

"Реал"даги Бэйл муаммоси Новости

"Реал"даги Бэйл муаммоси

"Реал" жорий мавсумни "Бернабеу"да "Бетис"га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлиб якунлади.

"Қироллик клуби" учун мавсум жуда ёмон якунланди - нафақат "Барса", балки "Атлетико" ҳам улардан узоқлашиб кетди. Натижа - учинчи ўрин.


Апрель бошидан бери жамоа 4 марта имкониятни бой берди, жорий мавсумдаги мағлубиятлар сони 18та. Яна битта муваффақиятсизлик бўлганида клуб ўз тарихидаги энг муваффақиятсиз мавсумни такрорлаган бўларди. "Реал" 1984/95 мавсумда 19 марта мағлубиятга учраб, клуб антирекордини ўрнатган.


- "Реал" ЛаЛигада 12та мағлубиятга учради. Бу сўнгги 20 йил ичидаги энг ёмон натижа. Бундан баттарроқ 1973/74 мавсумда бўлган. 

- "Реал" жорий мавсум аввалгисида 31та кам гол урди. Қизиқ, ўша мавсум Роналду 31та голда иштирок этган экан (26та гол, 5та ассист).


Аммо бу салбий натижалар ҳаммаси эмас. Клуб ичида ҳам бир-нималар содир бўляпти.

"Бетис"га қарши баҳсдан сўнг "Реал" футболчилари трибуналардагиларга раҳмат айтиш учун борганида, Бэйл тезда кийиниш хонасига қочиб қолди. Роналду кетганидан кейин уэльслик жамоанинг янги етакчисига айланиши керак эди, аммо ҳаммаси аксинча бўлди. Айниқса Зидан қайтганидан сўнг.


Бэйл жароҳат олгунига қадар Лопетеги ва Солари қўл остида кўпинча асосий таркибда майдонга тушар эди. У январгача 10та гол уришга муваффақ бўлди. Зидан қайтганидан кейин захирага ўтмади - хатто мураббийнинг дебют учрашувида гол урди, бироқ мавсум якунига яқин муаммолар пайдо бўлди.


Бэйл сўнгги учта учрашувда иштирок этмади - "Вильярреал" ҳамда "Сосьедад"га қарши баҳсларда қайдномага киритилмади, "Бетис" билан ўйинда эса захирада қолди. Мавсумнинг охирги ўйинида кутилган ва кутилмаган ҳолат рўй берди: Зидан 52-дақиқада уч футболчини машғулот ўтказишга юборди, уларнинг орасида Бэйл йўқ эди. Баҳсдан сўнг Зидан қуйидаги гапларни айтди:

"Бэйл бу ерда жуда кўп ғалаба қозонди, аммо биз бугунги кун билан яшаяпмиз. Биз ўтмишни унутмаймиз, лекин ҳозирги кун билан яшашимиз керак".

"Охирги тўрт ҳафта мобайнида мен бошқа футболчиларга кўпроқ ишонч билдирдим. Агар менда тўртта захира имконияти бўлганда ҳам, Бэйлни майдонга туширмаган бўлардим.

Мен қарорларни қабул қиламан ва албатта буни клуб манфаатларидан келиб чиқиб қилишим керак. Трансферлар ойнаси? Билмадим, нима рўй беради".


Бэйл 2013 йилдан бери "Реал"да. У "Қироллик клуби" билан 13та соврин қўлга киритди ва клуб сафида 102та гол урди.

Кўпчиликнинг фикрича, уэльслик тез орада клубни тарк этади, аммо ҳаммаси осон эмас. Журналист Фернандо Бургосанинг маълумотларига кўра, футболчи "Бетис"га қарши баҳсдан сўнг ғазабда бўлган ва кийиниш хонасида қуйидагиларни айтган:

"Шартнома бўйича яна 3 йилим бор. Агар улар кетишимни истайшса, ҳар мавсум учун 17 млн. евродан тўлашлари керак. Акс холда қоламан. Агар мен гольф ўйнашим керак бўлса, буни ҳам қиламан".


Зиданнинг фикрича, келаси мавсум ҳаммаси яхши бўлиши керак. Клуб 200 млн. евролик футболчиларни сотса, ёзда 300 млн. евролик харажат қилмоқчи. Мураббий ўз рўйхатидаги ўйинчиларга эришади ва ҳалақит бераётганлар билан хайрлашади.

"Келаси мавсумда нима қилишимиз ҳақида гапирмайман, аммо жамоа бошидан курашади. Бу клуб тарихидаги биринчи омадсиз мавсум эмас. Ёмони кетидан яхшиси келади. Биз бу мавсумни унутмаслигимиз керак" - дейди Зидан.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика