RU

Последние новости

07:25МЛС. Месси захирадан майдонга тушиб, ғалаба голини урди  0 06:55Суперлига. "Навбаҳор" дербида ютқазди, "Насаф" ва "Динамо" эса ўз майдонларида ғалаба қозонишди  2 01:35Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Аланяспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов тўлиқ ўйнади  1 01:31"Бавария" — Германия Суперкубоги соҳиби  0 01:07U-21 биринчилиги. Йовович ва Марушич "Насаф"га гол урди, "Сўғдиёна"дан суперкамбэк, пешқадамдан мағлубият  2 00:39Рўзиқул Бердиев: "Мақсадимиз чемпионликни ўзимизда сақлаб қолиш"  4 00:37Ла Лига. "Барселона" йирик ғалаба билан бошлади, "Мальорка" биринчи бўлимдаёқ тўққиз киши бўлиб қолганди   50 00:11"Челси" "Милан" ярим ҳимоячисини қўлга киритмоқчи  0 23:57Элдор Мойлиев: "Насаф" ҳимоясини ёриб ўтиш бизга қийин бўлди"  0 23:39БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" меҳмонда "Ал Айн"га мағлуб бўлди, Ғаниев жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди  0 23:31АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вулверхэмптон"ни тор-мор этди, Ҳусанов захирадан ўйинга қўшилди  26 23:28Вадим Абрамов: "Мухлисларимиз уйдаги ғалабани соғиниб қолишганди"  4 23:14"Навбаҳор"нинг Намангандаги мағлубиятсиз серияси тугади  2 22:51Миржалол Қосимов: "Юриб футбол ўйнайдиган пайтлар ўтиб кетди"  6 22:03"Манчестер Юнайтед" Дания терма жамоаси хавбекини сотиб олмоқчи  2

"Реал"да 8 йил ўйнаган Коэнтрау ҳозир қаерда? Новости

"Реал"да 8 йил ўйнаган Коэнтрау ҳозир қаерда?

Мадриднинг "Реал" клуби 2011 йилнинг ёзида "Бенфика" ҳимоячиси Фабио Коэнтрауни ўз сафига қўшиб олди.

Португалиялик футболчи "Қироллик клуби" учун 30 млн еврога тушган. Бу ўз вақтида  ҳимоячилар орасидаги энг йирик трансферлардан бири ҳисобланарди. Бироқ, Фабио "қаймоқранглилар"нинг умидларини оқлай билмади. Оғир характери, машғулотларга кечикиши ва нопрофессионаллиги аста-секин унинг даражасини туширди. "Реал Мадрид"дек клубларда ўз устида ишламай қўйганларнинг келажаги йўқ. Коэнторау билан ҳам шундай бўлди. Дастлаб, "Монако" ва "Спортинг"да ижара асосида ўйнаган футболчи 2018 йилга келиб ҳеч кимга керак бўлмай қолди.

Фабио узоқ изланишлардан кейин ўзи учун бегона бўлмаган Португалиянинг "Риу Аве" жамоаси таркибига бориб қўшилди. У профессионал футболдаги илк қадамларини айнан шу клубда қўйган эди. Бироқ, Коэнтрау мавсум охирида Вилла-ду-Конди жамоасига ҳам керак бўлмай қолди. Сабаби шундаки, ҳимоячи 21 ўйинда 7 та сариқ карточкадан ташқари, 2 бор майдондан ҳам четлатилди. Жамоа раҳбарияти Фабио билан шартномани узайтиришни истамади. 2019 йилнинг ёзида эркин агентга айланган футболчи 1 йилдан ошиқ муддат ўзига янги жамоа тополмади. Уни 2020 йилнинг кузидагина пандемия туфайли қийин кунларни бошдан ўтказаётган жонажон "Риу Аве"си яна катта футболга қайтарди. 

Хуллас, бир пайтлар дунёнинг энг яхши чап қанот ҳимоячиси бўлиши кутилган ва жаҳоннинг энг кучли клубига трансфер қилинган Коэнтрау 33 ёшга тўлди. У айни пайтда Португалия чемпионатининг аутсайдерида ҳам асосий футболчи эмас. 

Автор :
Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика