RU

Последние новости

22:30“Манчестер Сити”нинг трансфер мақсади маълум  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Ман Сити" "Энфилд"да ўзаро баҳс олиб бормоқда, Ҳусанов илк дақиқалардан майдонда (онлайн ҳисоб)  49 21:28"Атлетико" — "Бетис". Таркиблар маълум  0 21:03"Сассуоло" — "Интер". Таркиблар маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:30"Бавария" — "Хоффенхайм". Таркиблар маълум  6 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  0 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  3 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4 18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  28 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  21 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  8

"Реал", "Юве", "Челси". Аргентиналик "Пипита" ҳозир қаерда? Новости

"Реал", "Юве", "Челси". Аргентиналик "Пипита" ҳозир қаерда?

Ўтмишда мухлисларнинг диққат марказида бўлган, аммо сўнгги пайтларда катта саҳнадан бироз чекинган футбол кишилари ҳақида маълумот берувчи рукнимиз давом этади.

Альфредо Ди Стефано, Омар Сивори, Клаудио Каниджа, Ариэль Ортега, Эрнан Креспо, Пабло Аймар, Хавьер Савиола, Маскерано — катта номлар, шундай эмасми?

Эътиборли жиҳати, юқорида саналган юлдузларнинг барчаси катта футболдаги қадамини бир жамоада қўйган — "Ривер Плейт". Буэнос-Айрес клуби асримиз аввалида футбол осмонини яна бир юлдуз билан бойитди.

Гонсало Игуаин. 2005 йил "Ривер Плейт"да порлаган 18 ёшли йигитчанинг Аргентинада узоқ қолмаслиги аниқ эди. ОАВ бўлажак юлдузнинг тез орада "Милан", "Лацио", МЮ ёки "Челси"га ўтиши ҳақида бонг ура бошлади. Бироқ, 2007 йилнинг январида "Реал" президенти Рамон Кальдерон матбуот анжумани уюштириб, йиғилган журналистларни ўзбек халқ мақоли билан таништирди: "Югурганники эмас — буюрганники".

Ҳа, кечагина океаннинг нариги томони ҳақида ширин хаёллар сурган йигитча бугун дунёнинг энг катта жамоасида, афсоналар қуршовида эди.

Гонсало Мадридда йўқолиб қолмади. 5 йил давомида "қаймоқранглилар" таркибида 264 ўйин ўтказган форвард 121 гол, 56 ассистга муаллиф бўлди.

У бундан ҳам кўпроқ ўйнашни истарди. Бироқ, асосий рақобатдоши (Карим Бенземага) яқин 10 йилда асосий таркибни ҳеч кимга бермаслигини англади ва Неаполга отланди.

"Наполи"да ўтган 3 йил аргентиналик ўйинчи учун учун идеал бўлди. 146 ўйин, 91 гол, А Серия тўпурарлиги — қисқаси, нималарга қодирлигини бутун оламга исботлади.

Биласиз, Туринда бир "кекса синьора" бор. Италияда порлаган юлдузларни ўзига шайдо қилади. Игуаин билан ҳам бу воқеа такрорланди. Унинг трансфери "Юве" учун 90 млн (!) еврога тушди.

Кейин Милан ва Лондон ҳавосидан ҳам нафас олиб кўрди.

Бироқ, сўнгги йилларда голларига нисбатан ортиқча вазни ҳақидаги гап-сўзлар кўпайганини илғагач, океаннинг нариги томонига қайтишга қарор қилди.

Гонсало айни пайта Дэвид Бекхэмга тегишли "Интер Майами" клубининг асосий юлдузи ҳисобланади. 33 ёшли "Пипита"нинг жамоа билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг охирига қадар амал қилади.

10 та позицияда ўйнай оладиган Урби Эмануэлсон ҳозир қаерда?

Автор :
Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика