"Реал" ёзда дарвозабонини сотиши мумкин
29 апр 2024 15:36
Новости
Мадриднинг "Реал" жамоаси ёзда дарвозабон Андрей Лунинни сотиши мумкин, дея хабар берди "Don Diario".

Хабар қилинишича, жамоа Лунин билан келаси ёзда тугайдиган шартномани узайтира олмаса, шундай қарорга келади. Ҳозирда украиналик футболчи келишувни узайтириш борасида ҳали қарор қабул қилгани йўқ. Бундан ташқари, Тибо Куртуа жароҳатидан қайтгани учун у мураккаб вазиятга қолади.
Андрей Лунин жорий мавсум "Реал" либосида 28 та ўйин ўтказиб, ўз дарвозасидан 25 та тўп олиб чиқди, 12 та учрашувда эса украиналик бирорта ҳам гол ўтказиб юбормади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Комментарии