"Реал" "янги Криштиану Роналду"га қизиқмоқда
24 апр 20:22
Новости
"Реал" "янги Криштиану Роналду"га қизиқмоқда
"Порту" 17 ёшли ярим ҳимоячи Родригу Мора билан узоқ муддатли шартнома имзолаб, унинг учун 70 млн евро товон пули белгилади.
"Порту" академияси тарбияланувчиси бўлган Мора тўққиз ёшидан бери клуб тизимида ўйнаб келмоқда. У жорий мавсум 25 ўйинда иштирок этиб, 9 та гол урди ва 3 та голли пас узатди. Португалия клуби раҳбарияти унинг жаҳон юлдузи бўлиш салоҳиятига ишонч билдирмоқда ва 2030 йилгача тузилган шартнома клубнинг нияти жиддий эканлигини тасдиқлайди.

Ёш футболчига Мадриднинг "Реал"и эътибор қаратган. Агент Жорже Мендеш "қаймоқранглилар" президенти Флорентино Пересга Морани кузатиб боришни маслаҳат берди. Испанияда уни аллақачон "янги Криштиану Роналду" дея аташмоқда.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Комментарии