"Реал" яна вақтинчалик ўйинчи ва мураббийларнинг маошларини тушириши мумкин
05 сен 2020 13:51
Новости
"Реал" яна вақтинчалик ўйинчи ва мураббийларнинг маошларини тушириши мумкин
"Реал" раҳбарияти жамоа футболчиларининг маошларини яна вақтинчалик муддатга тушириш имкониятларини ўрганмоқда.
Мадрид клуби бундай чораларни коронавирус туфайли юзага келган инқироздан кейинги узоқ муддатли бюджетнинг режалаштириш доирасида амалга ошириши мумкин.
Апрель ойида "Реал" ўйинчилари, мураббийлари ва топ-менежерлари маошларининг 10-20 фоизга тушишига рози бўлишган эди.
Клуб раҳбарияти "Реал"нинг уй ўйинлари мухлисларсиз ўтиши сабаб иккинчи марта маошларни пасайтиришга тўғри келади деб ҳисобламоқда.
Шунга қарамай, "Реал" раҳбарияти ҳали ўйинчи ва мураббийлар билан музокараларни бошламаган.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии