RU

Последние новости

08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  1 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  11 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   4 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  0 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  13 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  9 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  48 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  63

"Реал" — Хуленнинг "қўрқинчли туши" Новости

"Реал" — Хуленнинг "қўрқинчли туши"

Шубҳасиз, топ-биринчиликлар орасида чемпионлик кураши энг қизғин кечаётгани Ла Лигадир.

"Атлетико" мусобақанинг 35-турида "Барселона" билан дурангга рози бўлгач, бу пойгада "Реал"нинг имкониятлари яна ошди. "Қироллик клуби" энди рақибларининг ўйинини кузатиш мажбуриятидан қутулди. Зидан ва унинг йигитлари олдиндаги 4 ўйинни ўз фойдасига ҳал қилса, 35-чемпионлик нақд!

Сўзда ҳаммасини осон, лекин бунинг учун "қаймоқранглилар"дан 4 та қадам талаб қилинади. Тўсиқларнинг биринчиси — "Севилья". 

Реал Мадрид

Марко Асенсио - 67', Эден Азар - 90'

Примера Дивизион . Тур 35

10/05/2021, 00:00

2
:
2
Завершен

Севилья

Фернандо - 22', Иван Ракитич - 78'

Стадион: Alfredo Di Stefano, 0 зрителей

Главный судья: Juan Martinez

45'
90'
12'  Карим Бензема
21'  Каземиро
66'  Лука Модрич (Марко Асенсио)
66'  Марсело (Мигель Гутьеррес)
67'  Марко Асенсио
67'  Тони Кроос
79'  Винисиус Жуниор (Эден Азар)
90'  Эден Азар
90'  Тони Кроос
22'  Фернандо
22'  Иван Ракитич
56'  Сусо
56'  Алехандро Гомес (Юссеф Эн-Несири)
74'  Яссин Буну
78'  Иван Ракитич
83'  Сусо (Оскар Родригес)
84'  Жоан Жордан (Неманья Гудель)
85'  Неманья Гудель
88'  Иван Ракитич (Оливер Торрес)
88'  Лукас Окампос (Люк де Йонг)

Андалусияликларни бугун ярим тунда бўладиган ўйинга Хулен Лопетеги бошлаб тушади. Ушбу мутахассисни яхши танийсиз, "Реал"га бегона эмас. 

Ёдингизда бўлса, Испания миллий жамоасини 2018 йилги жаҳон чемпионатига айнан шу мураббий олиб чиққан ва Россиядаги мундиал стартига 1 ҳафта қолганида истеъфога чиқарилган эди. Натижада "қизил фурия" бошқарувига тажрибасиз Фернандо Йерро келган, испанлар турнирдаги иштирокини эрта якунлаган эди. Лопетегенинг Мадриддаги тақдири эса нисбатан аянчлироқ бўлди. "Қироллик клуби"ни 14 ўйинда майдонга бошлаб тушган Хулен 6 тадан мағлубият ва ғалаба, 2 дуранг қайд этди. Ушбу давр ичида бутун фаолиятидаги энг аламли зарбани қабул қилиб олишга ҳам улгурди ("Барселона" — 1:5).


ЕЧЛни қаторасига 3 марта ютган тарихдаги ягона жамоа учун бу шармандаликнинг кулминацияси эди. Шу туфайли Лопетеги 30 октябрь куни Мадриддан ҳайдалди. Ваҳоланки, у 4 ой олдин Россиядаги мундиални ютиб, испан футболи тарихига кириши мумкин эди. Аммо "Реал" таклифига "лаббай", деб жавоб қайтарган мутахассис эҳтимолий қаҳрамонликни реал шармандаликка алмашди. Ўшанда барчамиз испаниялик мутахассиснинг руҳий ҳолатида муаммолар пайдо бўлгани ва уларни енгиш учун психолог ҳузурига серқатнов бўлиб қолгани ҳақидаги хабарларни ўқигандик.

1 йилдан кейин "Севилья"да иш бошлаган Хулен 3 йиллик танаффусдан кейин жамоани кучли тўртликка қайтарди. Жорий мавсум ҳам клубнинг ишлари ёмон эмас — ҳозирча чемпионлик учун имкониятни сақлаб турибди. Бу кўрсатяптики, Лопетеги аслида ёмон мураббий эмас. Шунчаки, Мадридга бориш учун янглиш вақтни танлаган (Зидандан кейин келадиган ҳар кимни шундай тақдир кутиши табиий эди).

Хуленда "Реал"даги фаолияти билан боғлиқ қўрқинчли хотиралар қолган шекилли, мазкур жамоага қарши ўйинларда ҳамон "тиззаси қалтираяпти". "Севилья" билан "Атлетико", "Барселона", "Манчестер Юнайтед", "Интер", ҳатто Европа Лигасини ҳам ютди. Аммо, "қироллик клуби"га қарши 3 ўйин ўтказган мутахассис уларнинг барчасини рақибга "бериб қўйди".

"Реал Мадрид" устози Зинедин Зидан учун эса "Севилья" энг осон рақиблардан бири ҳисобланади. Унинг шогирдлари Андалусия жамоасига қарши ўтган 11 ўйиннинг 8 тасида ғалабани илиб кетган, 1 та дуранг. Зидан "Севилья"га сўнгги бор роппа-роса 3 йил олдин (2018 йилнинг 9 майида) мағлуб бўлган эди.

Қадрли мухлис, Лопетеги бугун ўзи учун нохуш саналган анъанага барҳам беришига ишонасизми?

Уддалаб бўлмас "миссия" 

Автор :
Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика