"Реал" Хакимининг трансферидан яхшигина пул ишлаб олади
01 июл 2021 08:38
Новости
"Реал" Хакимининг трансферидан яхшигина пул ишлаб олади
"Реал" Ашраф Хакимининг "Интер"дан ПСЖга ўтиши орқали пул ишлаб олди.
22 ёшли футболчининг трансфер нархи 70 миллион еврони ташкил қилмоқда.
Хакими "Реал" тарбияланувчиси ҳисобланади ва айнан шунинг учун ҳам мадридликлар бу трансфердан пул олишади.
Қоидага кўра, 12- 23 ёшли футболчиларнинг трансфери суммасининг 5 фоизи уни тарбиялаган клубларга берилади. Хакими 19 ёшгача "Реал" академияси аъзоси ҳисобланган. Шу сабабли ҳам "Реал" мазкур трансфер орқали 2,1 миллион евро ишлаб олиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Хакими бир йил олдин "Реал"дан "Интер"га 40 миллион евро эвазига кўчиб ўтганди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии