"Реал" Винисиус Жуниор учун 250 млн сўрамоқда. Харидор ким?
11 ноя 2024 20:00
Новости
"Реал" Винисиус Жуниор учун 250 млн сўрамоқда. Харидор ким?
"Реал"нинг бразилиялик вингери Винисиус Жуниор ПСЖ шорт-листига кирди.
Испаниянинг "Fichajes" таҳририяти францияликлар испан грандига аллақачон 250 млн евро таклиф қилгани ҳақида ёзмоқда. Агар шундай суммадаги трансфер расмийлаштирилса, бу жаҳон футболи тарихидаги янги трансфер рекордига айланади.
Хабар қилинишича, "Реал" Винисиус Жуниор билан хайрлашишни истамаяпти, аммо 250 млн евролик сумма ҳатто Мадрид клуби каби гигантни ҳам трансфер васвасасига солиши мумкин. Алоҳида айтиш жоиз, трансфер борасидаг сўнгги сўзни бразилиялик футболчининг ўзи айтади.
Винисиус Жуниор 2024/25 йилги мавсум "Реал" сафида 17 ўйин ўтказиб, 12 та тўп киритди ва 7 та голга ассистентлик қилди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Комментарии