RU

Последние новости

19:45Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Насаф", "Андижон" – "Динамо" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  28 19:33​Санчодан уятли кўрсаткич  0 19:10Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – жамоанинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи  8 18:53Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги. "Оил Стар" ва БМБ финалда тўқнаш келадиган бўлди  1 17:37"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров  0 17:16"Арсенал" АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 16:30Ўзбекистон Кубоги. 3-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Сурхон" ва "Шўртан" 1 нафардан йўқотишга эга  0 16:15"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  18 15:58Ўзбекистон Кубогида нима гап?  7 15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  19 15:48Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   12 15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0 15:20Эшитдик-да! CAFA U-17 мусобақасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси қатнашади  0 15:00Про лига. 6-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1 14:39МЮ Европа Лигасидаги эҳтимолий ғалабани нишонламоқчи эмас  3

"Реал" тарихидаги энг яхши топ-5 британиялик футболчи Новости

"Реал" тарихидаги энг яхши топ-5 британиялик футболчи

Теги :  Реал
Айни дамда Англия футболи ўз қизиқарлилиги билан ажралиб турибди.

АПЛда Сеск Фабрегас, Санти Касорла, Давид Сильва, Сесар Аспиликуэта каби футболчилар фаолиятини олиб бормоқда. Бироқ инглиз футболчиларини ҳар доим ҳам Испанияда кўрмаймиз.

Ўз давлатида яхши ўйин кўрсатиб, ЛаЛигада ўзини кўрсата олмаганлар ҳам, афсонавий футболчиларга айланганлар ҳам бор.

Мисол учун "Реал" таркибида бир неча англиялик топ-футболчилар тўп тепган.

5. МАЙКЛ ОУЭН

Оуэн 2004 йилда "Реал" таркибига бориб қўшилган. "Ливерпуль" унинг трансферидан 8 млн евро ишлаб олган ва "Реал" шартноманинг бир қисми сифатида Антони Нунезни бериб юборган.

Оуэн "Реал"га кўчиб ўтганида мавсумда Рауль ва Роналдодан кейинги тўпурарга айланди. У ўзининг дебют мавсумидаёқ "Лос Бланкос" учун 17 гол киритишга эришди. Бироқ у яна Англияга қайтиб кетди.

У кўпроқ захирадан тушиб, 17 гол киритганини ҳисобга олса, Оуэннинг трансферини омадли десак бўлади. Бироқ бу гапимизга "Реал" мухлислари қўшилишмайди.

Унинг "Манчестер Юнайтед"га ўтганини эса ҳақиқий омадсизлик десак бўлади. "Тилла йигитча" "иблислар" таркибида 5тагина гол киритди.

Хўш, унинг натижасини таққослаганда Оуэннинг қайси жамоага трансфери омадли бўлган - "Реал" ёки МЮ?

4. ГАРЕТ БЭЙЛ

Бэйл ўз вақтида рекорд 100 млн евро эвазига "Реал"га трансфер қилинганди. Дебют мавсумидаёқ у Испания кубоги ҳал қилувчи баҳси ва "Атлетико"га қарши ўтган ЕЧЛ финалида муҳим голларни киритди.

Жароҳатлар гирдобига тушиб қолганидан кейин уэльслик футболчи асосий таркиб учун курашадиган жисмоний ҳолатдан чиқиб қолди. Бироқ у майдонга тушаётган вақтларида Криштиану Роналду билан яхши тандем ҳосил қилди.

"Реал"га келганидан кейин Бэйл 3 марта ЕЧЛ ғолиблигига эришди, шунингдек, ЛаЛига, Испания кубоги ва суперкубогида бир мартадан, клублар ўртасидаги ЖЧда ва УЕФА Суперкубогида 3 бора ғолибликка эришган.

У Роналду ва Бензема билан бирга тўп тепиб, 50дан ошиқ голлар киритган. Якунланган мавсумнинг иккинчи ярмида чиройли ўйин кўрсатди ва барчанинг олқишига сазовор бўлди.

3. ДЕВИД БЕКХЭМ

Бекхэмнинг "Реал"га трансфери жуда ҳам омадли бўлди, у ўз вақтида жамоанинг энг яхши футболчиларидан бири бўлишга эришди ва ўз трансферини оқлади.

Бекхэм тўп каби майдонда тиним билмай ишлади ва энг меҳнаткаш футболчилардан бири бўлди.

Бироқ у Испаниядаги 4 йиллик фаолияти давомида фақатгина ЛаЛига ва Испания суперкубоги ғолиблигига эришди, холос.

МЮнинг собиқ футболчиси мухлисларнинг ёқимтойига айланиб қолганди. Бекхэм жамоага борганидан кейин унинг кийимлари яхшигина миқдорда сотилди.

Бироқ тезда мухлисларнинг устидан ғолибликка эришди ва ўз дебютида Испания суперкубоги доирасида "Мальорка" устидан қозонилган ғалабада ўзининг катта ҳиссасини қўшди. Шунингдек, 20 йиллик танаффусдан кейин жамоасининг "Барселона" майдонидан ғалаба билан қайтишида ҳам ёрдамини берди.

Ўзининг яхши ўйинлари ва мухлислар эътиборини қозонгани учун Бекхэмни "Реал" фанатлари ҳали ҳам қадрлашади.

2. ЛОРИ КАННИНГЕМ

Каннингем - "Реал" таркибида ўйнаган биринчи британиялик футболчи. У 1979 йилда дунёнинг энг қиммат футболчилардан бири сифатида "Реал"га кўчиб ўтди. Мадридликлар унинг трансфери учун 995 минг евродан воз кечишганди.

У "Реал"даги ўзининг энг яхши ўйинини "Барселона"га қарши ўтказди ва рақибининг барча ҳимоячиларини бир ўзи алдаб ўтишни уддалай олганди.

Иқтидори юқори бўлишига қарамасдан у ўзига билдирилган ишончни оқлашга қийналди. Жароҳатлар гирдобига тушиб қолганидан кейин олдинги ўйинларини топа олмади.

Бироқ у "Реал" таркибида яхши ҳаракат қилган британиялик футболчи сифатида тарихда қолди.

1. СТИВ МАКМАНАМАН

Стив болалигидан катта бўлган "Ливерпуль"ни "Реал" туфайли тарк этди. У ўз жамоасида яхши ўйин кўрсатди ва жамоадошлари олдида етакчилигини исботлай олди.



"Реал"да у тўрт мавсум давомида ҳаракат қилди ва икки марта Чемпионлар лигаси, иккита ЛаЛига, иккита Европа суперкубоги, бир УЕФА суперкубогини қўлга киритди.

Ҳозирда ҳам уни "Бернабеу"да қадрлашларига ҳеч қандай шубҳа йўқ. У жамоа таркибига инқироз вақтида ташриф буюрди ва барчага ёрдам берди.

"Бернабеу"даги натижаларига қарамасдан, бўлажак воқеалар унинг зарарига ишлади. Флорентино Перес жамоа президенти бўлгач, "Реал"нинг янги эраси дебочаси бошланди. 2001 йилнинг ёзида Луиш Фигу туфайли Стивга таркибда жой йўқлигини маълум қилишди. Бироқ у таркибда қолишни ва янада кўпроқ меҳнат қилишни истади. 2003 йилга бориб, у жамоани тарк этди.

Макманаман нафақат хорижда фаолият олиб борган энг яхши инглиз футболчиси сифатида тарихда қолди.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика