"Реал" тарбияланувчисини "Сельта"га сотди
21 июл 2023 15:15
Новости
"Реал" тарбияланувчисини "Сельта"га сотди
"Реал" футболчиси Карлос Дотор "Сельта" клубига трансфер қилинди.
Виго клуби 22 ёшли ярим ҳимоячи билан шартнома имзоланганини эълон қилди. Футболчи янги клуби билан 5 йиллик шартнома имзолади.
"The Athletic"нинг хабарига кўра, бу трансфер орқали Мадрид клуби 3 миллион евро ишлаб олди. Шунингдек, "Реал" ўйинчининг кейинги трансфер суммасидан 50%га эгалик қилади. Бундан ташқари "қаймоқранглилар" Доторни биринчи бўлиб сотиб олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Хавбекнинг "Сельта" билан шартномасига кўра товон пули 50 миллион евро этиб белгиланди.
2022/23-йилги мавсумда Дотор "Кастилья" сафида 28 та ўйинда иштирок этиб, 11 та гол уришга муваффақ бўлди.
Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Вильярреал" - "Реал Мадрид". "Қироллик клуби" таркиби маълум
Комментарии