“Реал” сўнгги 32 йилдаги энг яхши натижани кўрсатди
05 янв 2020 19:55
Новости
“Реал” сўнгги 32 йилдаги энг яхши натижани кўрсатди
“Реал” Ла Лига жорий мавсум илк даврасини 40 очко тўплаган ҳолда, 2 ўринда якунлади.
Фақатгина тўплар нисбатига кўра, мадридликлар бир хил очкога эга “Барселона”дан пастроқда турибди.
Шу вақтга қадар, Зинедин Зидан шогирдлари чемпионатда 12та гол ўтказиб юборишди ва бу борада 1987/88 мавсумдаги натижани такрорлашди.
Жамоанинг асосий посбони Тибо Куртуа 16 ўйинда қатнашиб, 9 ўйинни қуруқ ўтказди. Захира кипери Альфонс Ареоля эса 3 баҳснинг биттасида дарвозасидан гол олиб чиқмади.
Аввалги мавсум “қироллик клуби” биринчи даврани 24та гол ўтказган ҳолда тугатган эди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии