RU

Последние новости

09:20"Каттақўрғон" яна бир тажрибали футболчи билан шартнома имзолади  0 08:53Грузиялик футболчи фаолиятини "Сурхон"да давом эттиришга яқин  2 08:26Пўлатхўжа Холдорхонов фаолиятини водийда давом эттиради  3 07:58Грузия терма жамоасининг собиқ футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  8 07:30Эрон ОАВси. Сергеев "Персеполис" билан шартнома имзолади  8 03:15Африка кубоги. 1/8 финал. Мали пенальтилар сериясида Тунисни мағлуб этди, Сенегал эса Судан устидан зафар қучди  0 03:03Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди  24 03:00А Серия. "Аталанта" ўз уйида "Рома"ни мағлуб этди  1 02:11Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўз майдонида рақобатчисини мағлуб этди  0 00:26АПЛ. "Арсенал" 5 та гол урилган ўйинда меҳмонда "Борнмут"ни мағлуб этди, Райсдан дубль!  12 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Лечче"ни мағлуб этолмади  4 23:35Ўзбекистон ва Озарбайжон чемпионлари Анталияда ўзаро ўйнашади  4 23:17БАА чемпионати. "Ал Батаэҳ" ўз майдонида "Дибба"га мағлуб бўлди, ўзбекистонлик икки ўйинчи баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  2 22:30"Астон Вилла" кетма-кет 11 уй ўйинида ғалабага эришди  6 22:12АПЛ. "Вулверхэмптон" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  3

"Реал" синдроми ёхуд ғалабада муҳим роль ўйнаган 4 омил Новости

"Реал" синдроми ёхуд ғалабада муҳим роль ўйнаган 4 омил

Теги :  РеалБавария
Кеча Европа чемпионлар лигаси ярим финали доирасида "Реал" сафарда "Бавария"ни мағлуб этди.

Ушбу ғалабада муҳим роль ўйнаган 5 омил ҳақида фикр юритамиз.

"БАВАРИЯ" КУЧЛИ РАҚИБЛАР БИЛАН ЎЙНАМАДИ, "РЕАЛ" ЭСА АКСИНЧА...

ЕЧЛ бошланганидан буён "Реал" асосан кучли рақиблар билан тўқнаш келмоқда. Мадрид жамоаси гуруҳда "Тоттенхэм", "Боруссия" (Дортмунд) каби жамоалар билан тўқнаш келди. Албатта, "шпорлар"ни мағлуб этиш уддаланмади, бироқ қолган учрашувларда ғалабалар қўлга киритилди. АПОЭЛ билан учрашувларда жамоа "машғулот" ўтади.

Шунингдек, плей-офф учрашувларида ПСЖ ва "Ювентус" мусобақадан чиқариб юборилди. "Реал" ЛаЛигадаги ўйинларини ўзига ниқоб қилиб олди. Жамоа ички чемпионатда кучли ўйин кўрсатмайди, бироқ ЕЧЛга келганда бошқа жамоага айланиб олади. Жамоанинг чемпионатдаги ўйинларига аҳамият берманг, "Реал" футболчилари кучни ЕЧЛга олиб қўймоқда. Ҳар ҳолда хулоса шундай бўлмоқда.

"Бавария" эса кучли клублар билан тўқнаш келмади. "Челси"ни "Барса", "Барселона"ни "Рома", МЮни "Севилья" мусобақадан чиқариб юборди. Плей-оффдаги рақиблар - "Бешиктош" ва "Севилья" юқори савияли жамоалар эмас. Шунингдек, гуруҳ босқичида "Селтик", "Андерлехт" каби клублар билан куч синашилди. КЎриб турганингиздек, "Реал" ва "Бавария"нинг рақиблари орасида ер ва осмончалик фарқ бор.

ЙЎҚОТИШЛАР ВА ЖАРОҲАТЛАР

Учрашув бошлангунга қадар "Бавария"да жиддий йўқотишлар бор эди. Мануэль Нойер анча вақтдан буён майдонга туша олмаётганди, шунингдек, Давид Алаба, Артуро Видаль, Кингсли Коман ҳам ўйинда қатнашмади.

Юпп Хайнкес қайсидир маънода шунга тайёрланаётганди. Ўтган бир неча ўйинларда катта ротацияга қўл уриб, ўз шогирдларини ўйинга "свежий" қилиб тайёрлаб борди.

"Ўлганнинг устига тепгандек" биринчи бўлимда Жером Боатенг ва Арьен Роббен жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этди. Бу эса "Бавария"нинг ҳужумкорлигига ўз таъсирини ўтказди. Роббенсиз ҳужумларнинг ранг-баранглиги йўқолди. Боатенгсиз ҳимояда ёриқлар пайдо бўлди. Тўғри, Рафинья хато қилмаганида ўйин бошқачароқ кетиши мумкин эди, аммо футбол - хатолардан иборат.

"Реал" эса жанговор таркиб билан Мюнхенга етиб борди. Жамоанинг асосий таркиб футболчиларидан бирорта йўқотиш йўқ эди. Жамоада футболчи кўплигидан Гарет Бэйл ва Тэо Эрнандес каби футболчилар захирада қолди. Шундай бўлса-да, "Бавария" ғалаба қозонишга интилди, аммо жароҳатлар ва йўқотишлар туфайли жамоа ўйинида узилишлар борлиги кўриниб қолди.

"БАВАРИЯ" ЧИРОЙЛИ ЎЙИН КЎРСАТДИ, БИРОҚ ВАЗИЯТЛАРДАН ФОЙДАЛАНА ОЛМАДИ

Учрашув статистикасига назар ташлайдиган бўлсак, "Бавария" 10 бора дарвоза томон зарба берган, "Реал" эса 6 марта. Меҳмон жамоа сабр қилди, узоқ вақт ҳимояда ўйнади ва биргина хато эвазига иккинчи голни киритди. "Бавария" эса гол урилгунга қадар ҳам, ҳисоб 1:0, 1:1 ва 1:2 бўлган вақтда ҳам Кўплаб вазиятларга эга бўлди. Роберт Левандовски, Томас Мюллер, Франк Рибери яхши имкониятни қўлдан чиқарди. Ноаниқ ўйин ва Кейлор Наваснинг маҳорати "Реал"ни голлардан асраб турди. Икки жароҳатдан кейин ҳам "Бавария" яхши ўйнади, рақибни ҳимояга қамаб қўя олди, бироқ вазиятлардан фойдаланишда камчиликлар борлиги кўриниб қолди. 

Тўпни ушлаб туриш борасидаги натижага қарайдиган бўлсак, мюнхенликлар 67 фоиз вақт давомида тўпни ўзларидан ушлаб тура олишди. Аммо, "Реал" футболчилари ўз ишларини аъло даражада бажаришгани учун, бошқа гол қўйиб юборишмади.

ЗИДАН ва ҒОЛИБЛИК РУҲИ

"Реал" ҳар доим ғолиб бўлишни эплаб келган. Жамоа қандай ҳолатда, қандай вазиятда, ҳар қандай даражадаги рақиб билан ўйин бўлса ҳам, ўз устунлигини намойиш этиб, қийинчиликдан чиқиб кетади. Ўтган икки мавсум ЕЧЛдаги натижалар бунга гувоҳ. Бунга асосий сабаб - Зинедин Зидан. Унинг чиқараётган ақлли қарорлари туфайли "Реал" ўзгача йўлдан кетмоқда, чиройли йўлдан кетмоқда.

Зидан "Реал"ни ўз бошқарувига олганидан кейин жамоага ғолиблик руҳини сингдира бошлади. У футболчилар билан яхши ишлай олишини кўрсатмоқда. Шу боисдан ЕЧЛда "Реал"ни мағлуб этишнинг уддасидан чиқиб бўлмаяпти. Не-не жамоалар ушбу клубни тўхтата олмаяпти. "Реал" йўлида учраган жамоани телевизор қаршисига ўтказиб қўймоқда. Улар тўхтамоқчи эмас ва учинчи марта ЕЧЛни ютишни исташади, Зидан эса бу йўлдаги асосий омил.

Миржалол Норматов

Автор : Mirjalol Normatov
Рейтинг: +35   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика