"Реал" Себальоснинг ўрнига 60 млн евролик футболчини сотиб олиши мумкин
27 дек 2025 19:55
Новости
"Реал" Себальоснинг ўрнига 60 млн евролик футболчини сотиб олиши мумкин
Мадриднинг "Реал" клубига "АЗ Алкмаар"нинг 19 ёшли ярим ҳимоячиси Кес Смит қизиқ.
Манбанинг таъкидлашича, ўтган ёзда "қаймоқранглилар" нидерландиялик футболчини 29 ёшли Даниэль Себальосга ўринбосар сифатида кўраётган эди. “АЗ Алкмаар” Смитни қишки трансфер ойнасида қўйиб юбормоқчи эмас ва унинг келажакдаги сотувидан тахминан 60 миллион евро ишлаб олмоқчи. Ярим ҳимоячига "Реал"дан ташқари "Барселона”, "Манчестер Юнайтед”, "Ньюкасл" ва Дортмунднинг "Боруссия" клублари қизиқиш билдирмоқда.
Жорий мавсумда Смит барча мусобақаларда 27 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 22 млн еврони ташкил этади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии