RU

Последние новости

00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  0 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  0 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  16 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  4 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  2 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  1 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  32 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   17 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  6 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  64 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  3

"Реал" "реклама" қилмаётган вундеркинд ҳақида... Новости

"Реал" "реклама" қилмаётган вундеркинд ҳақида...

Мутахассислар сўзларига кўра, у яқин йилларда "Олтин тўп" соҳибига айланади.

"Реал Мадрид" раҳбарияти трансфер бозорини кузатишда давом этмоқда ва янги мавсум олдидан кимлар билан жамоани кучайтириш мумкинлиги ҳақида бош қотирмоқда. Аммо янгиларни сотиб олиш ўз йўлигаку, Мадрид клубининг шундоқ ҳам иқтидорли футболчилари бор. Улардан бири шубҳасиз ҳозирча бразилияда тер тўкаётган Винисиус Жуниор. 

"Қироллик клуби" футболчи учун 45 миллион евро берганидан испан грандига бефарқ бўлмаган мухлислар хабардор. Ўшанда жамоа ёш иқтидор соҳиби учун жуда катта сумма сарфлаганидан кўпчилик норози бўлган бўлсада, у келажакда бу пулларни оқлашига ишонганлар ҳам топилди.

Бугунги кунга келиб, Винисиус ўшанда ўзига ишонч билдирганларни ҳам хайратга солиб, профессионал сифатида жуда тез ўсишга эришмоқда.

"Қаймоқранглилар" ҳозирдан дунёга жар солиб, "реклама" қилмаётган бўлсаларда, футболчи келажакда бемалол "Олтин тўп" учун кураша олишига ишонишади.

Юртимизда Винисиуснинг ўйнини кўрганлар камчиликни ташкил этса ажабланмаймиз. Аммо ишонишингиз мумкин, ёш иқтидор соҳибининг майдондаги ҳаракатларини кузатар экансиз, беихтиёр Рональдиньо ёдингизга тушади. Ҳа, у "Барселона"да тўп тепган, "Реал"да бу типдаги футболчиларни бирдан эслаб, кўрсатиш қийинроқ вазифа. Робиньо? Нейтрал мухлис сифатида баҳо берадиган бўлсак, у Мадридда ўз ўрнини топа олмаган. Аммо яқин келажакда шунақаси пайдо бўлади чоғи. Ҳозир Винисиус ҳафсалини пир қилмаслик ва учун тинмай ишламоқда.

Иқтидордан ташқари, Винисиуснинг ажойиб жисмоний ҳолатини қайд этиш мумкин. "Реал" унинг трансферини расмийлаштирганидан кейин у кучайса кучайдики, асло акси бўлмади ва бугунги кунда ёш футболчи Бразилия биринчи дивизионида тўп тепмоқда.          

Жисмоний ҳолат ҳақидаги гапга қайтсак, Бразилия ОАВининг хабарларига кўра, сўнгги вақтларда Винисиус яна мушак массаси (мышечную масса дейишадику) 5 кг ортганига қарамай, бу футболчининг тезлигига салбий таъсир қилмади.  

"Ҳозир у ажойиб ўйин кўрсатмоқда ва яқин келажакда дунё даражасидаги юлдуз бўлиши ҳақиқатга яқин", – дейди "Фламенго" бош мураббийи.

World Soccer нашри Винисиусни Жаҳоннинг энг кучли 200 футболчиси қаторига қўшди ва уни энг умидли ёшлардан бири деб эътироф этди.

"Реал Мадрид" футболчи трансферини сотиб олганидан сўнг, Винисиусга бўлган эътибор табиийки ошди ва унинг рақиблари, унинг ҳаракатларидан салбий нарса қидирувчилар пайдо бўлмоқда. Ҳозир Винисиус рақибларнинг баъзан ўта қўпол ўйинига дош беришига тўғри келмоқда. Шу каби ҳолат бир вақтлар Неймар билан юз бергани кўпчиликнинг ёдида бўлса ажаб эмас. Бу каби босимлар ва ўзига хос танқидлар Винисиусни тезроқ "Реал Мадрид"га кўчиб ўтишига сабаб бўлиши мумкин. Чунки Мадриддагилар унга катта умид боғлаган, аммо Бразилияда уни 2019 йилга қадар сақлаб қолишга умид қилишмоқда. Аммо сўнгги сўз ҳуқуқи "Реал Мадрид" томонда ва футболчи ўйинидаги ўсишни инобатга олиб айтадиган бўлсак, бразилиялик шу йил ёздаёқ "қаймоқранглилар" сафига келиб қўшилиши мумкин.

Винисиус кўп нарсада Неймар билан маслаҳатлашади ва Жуниор майдонда ҳам, майдондан ташқарида ҳам борган сари ПСЖ юлдузига ўхшаб кетмоқда. Шунингдек, ёш вундеркинд Марсело билан ҳам яхши алоқаларда. Мадридда футболчи клуб вице-капитанларидан бири бўлган Марселонинг қўллаб-қувватлашига ишониши мумкин. 18 ёшли Винисиус секин-аста футбол дунёсининг муҳим вакилларидан бири бўлишга тобора кўникиб бормоқда.

"Ҳаётим сўнгги ойларда яхши томонга кескин ўзгарди. Лекин мен "осмонларга учиб кетмай", ўз устимда ишлашда ва "юлдузлик касалига" чалинмаслигим кераклигини яхши тушуниб турибман", – дейди футболчининг ўзи Globoesporte нашрига интервью чоғида.

Вазият қандай тус олади, буни вақт кўрсатади. Сизчи, сизнинг бу борадаги фикрингиз қандай? У чиндан жаҳон даражасидаги футбол юлдузи бўла оладими?


Омонжон Тўхтамирзаев

Автор : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика