RU

Последние новости

18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  0 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  39 18:13ЛаЛига. "Атлетико" - "Реал". Мадрид дербисини кимлар асосий таркибда бошлайди?  2 18:00Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  5 17:57АПЛ. "Манчестер Сити", "Ливерпуль" ҳамда "Челси"нинг асосий таркиблари маълум!  4 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  1 17:14"Навбаҳор" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  2 16:45"Андижон" ўз уйида ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:21"Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" "Бавария" юлдузи учун 100 млн фунт сарфлашга тайёр  5 15:41"Вест Хэм" Поттерни 6 ўйиндаги 5 мағлубиятдан сўнг ишдан бўшатди  0 14:58Йилнинг энг яхши мураббийини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  1 14:27"Навбаҳор" клубини вақтинчалик ким бошқариши маълум бўлди  10 13:56Йилнинг энг яхши дарвозабонини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  6 13:22Нарзулла Сайдуллаев "Олтин тўп" учун кимларга овоз берди?  14

"Реал" Рамос билан музокараларни бошлади. Раҳбарият жамоа етакчиси учун ўз сиёсатига қарши борадими? Новости

"Реал" Рамос билан музокараларни бошлади. Раҳбарият жамоа етакчиси учун ўз сиёсатига қарши борадими?

Мадриднинг "Реал" клуби раҳбарияти жамоа сардори Серхио Рамос билан шартномани узайтириш бўйича музокара ўтказмоқда.

ESPN хабарига кўра, томонлар музокара столига бир неча ҳафта илгари ўтиришган. Рамос "Реал"да 2024 йилнинг июнига қадар қолмоқчи. Бу пайтда ҳимоячи 38 ёшда бўлади.

Клуб футболчининг жисмоний ҳолатини инобатга олган ҳолда воқеаларнинг бундай ривожланишига қарши эмас. Эҳтимол, томонлар шартномани ҳар йили янгилаб туришга рози бўлишлари мумкин. Шунингдек, бирданига узоқ муддатли шартнома имзоланиши ҳам мумкин.

Хабарингиз бор, "Реал" 30 ёшдан ошган футболчилар билан узоқ муддатга мўлжалланган келишувларни имзолашдан қочади ва, асосан, уларга 1 йиллик шартнома таклиф қилади. Раҳбарият Рамоснинг майдонда ва майдон ташқарисида жамоа учун аҳамиятини ҳисобга олиб бир гал ўз сиёсатига қарши бориши кутилмоқда.

Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2021 йилнинг ёзида ниҳоясига етади.

Рамос "Реал" таркибига 2005 йилда "Севилья"дан келиб қўшилган эди. У Мадридда 16-мавсумини ўтказяпти. Бу муддат давомида Серхио клуб билан 5 карра Ла Лига, 4 марта Чемпионлар Лигаси ғолибига айланди.

ФОТО  Карикатура: Рамос "Реал" учун 100-голини урди 

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика