RU

Последние новости

08:00"Металлург" тайёргарликни бошлади. Таркибда янги футболчилар бор  0 00:45"Монако" "Манчестер Сити" ҳимоячисига кўз тикмоқда  0 00:32Саудия Про-Лигаси. Роналду ва Бензема жамоалари ғалаба қозонишди  4 00:09Дэвид Симэн: "Артетанинг тўртта алмаштиришидан шокка тушдим"  3 23:40"Реал" "Бетис"нинг 40-50 миллион евролик ҳимоячисига кўз тикди  0 23:05Туркия йиғини. "Қўқон-1912"нинг назорат ўйинлари тақвими  1 22:41Бразилия терма жамоаси ва "Милан" собиқ юлдузи Англиядан клуб сотиб олмоқчи  3 22:10"Ўзинг яхшимисан, Ромео?" — Дэвид Бекхэм "Манчестер Юнайтед" ғалабасидан сўнг ўғлининг устидан кулди  2 21:57"Ал Насср" ва "Ал Тавун" ўртасидаги 18-тур баҳси учун таркиблар маълум: Роналду асосий таркибда!  0 21:50РЕКОРД! "Фламенго" "Вест Хэм" футболчисини 41 миллион евродан қимматга сотиб олмоқда  1 21:30Паулу Фонсека "Лион" раҳбариятидан Эндрикни олиб қолишни сўради  1 21:00Флик: "Канселу жамоага яхши мослашяпти"  0 20:23Футзал харитаси: Барча йўллар Жакартага олиб боради  10 19:51Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди  43 19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  9

“Реал” Рамос билан келиша олмаяпти Новости

“Реал” Рамос билан келиша олмаяпти

“Реал” сардори ва ҳимоячиси Серхио Рамос шартномасини узайтириш борасида клуб раҳбарияти билан ҳозирча аниқ тўхтамга келгани йўқ.


Футболчи жамоада қолиш ниятида, аммо клубдагилар футболчи билан унинг маоши борасида келиша олишмаяпти. “Реал” раҳбарияти клуб ходимлари ва футболчиларга пандемия муносабати билан ойлик иш ҳақини камайтириш борасида яна бир бор мурожаат қилмоқчи.

1 январдан бошлаб Рамос шартнома борасида бошқа жамоалар билан музокаралар ўтказиш ҳуқуқига эга. Ҳимоячи жамоани тарк этадиган бўлса, қироллик клуби унинг ўрнига Давид Алаба (“Бавария”) ёки Эрик Гарсия (“Манчестер Сити”)ни олиб келиши мумкин. Шунингдек, эҳтимолий трансферлар руйхатидан “Вильярреал” ҳимоячиси Пау Торрес ҳам жой олган.

Рамос 2005 йилдан буён “Реал” шарафини ҳимоя қилиб келади. Бунгача у “Севилья”да тўп тепган ва ушбу жамоа тарбияланувчиси ҳисобланади. 34 ёшли футболчи “қаймоқранглилар” билан 22 та соврин ютишга эришган. Улар орасида тўрт марта ЕЧЛ ва беш карра Испания чемпионлиги мавжуд. Футболчининг жамоа билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзида ниҳоясига етади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика