RU

Последние новости

10:55Моуринью мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  0 10:42ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?  1 10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чемпион бўларди"  6 10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  3 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  6 09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  4 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  5 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  3 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  26 08:02Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" мусобақани ғалаба билан бошлади  2 06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  22 02:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни мағлубиятга учратди  116 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  2 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  29 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0

"Реал" пандемия туфайли 195 млн евро йўқотиши мумкин Новости

"Реал" пандемия туфайли 195 млн евро йўқотиши мумкин

Мадриднинг "Реал" клуби коронавирус пандемияси оқибатида жиддий йўқотишларга дуч келиши кутилмоқда.

Бу ҳақда As нашри хабар қилди. Мадридликлар мавсум якунига қадар мухлисларни стадионга қайтармаса, тахминан 195 млн евро йўқотади. Жамоа раҳбарияти аллақачон инқирозга қарши режа ишлаб чиқишга улгурган.

"Реал Мадрид" учта асосий даромад манбайига эга: телевизион ҳуқуқлар, ҳомийлик тўловлари ва чипта сотуви. Клуб бюджети – 882 млн евро, шундан қарийб 625 млн евро телевидения ва ҳомийлардан келади.

"Реал" футболчилари клубга инқирозни енгиш учун кўмак беришмоқда. Ўйинчилар маошларининг пасайишига рози бўлгани туфайли мавсум охирида 50 млн евро тежаб қолинган эди. Бонуслардан воз кечилиши эвазига жамоа бюджетида яна 25 млн евро ушланиб қолди.

Бундан ташқари, "қироллик клуби" жорий трансфер ойнасидаги сотувлардан тахминан 100 млн евро ишлаб олган.

Айни пайтда Европанинг барча топ-клублари деярли шундай вазиятга дуч келишмоқда. Кичик жамоаларнинг ҳолати нисбатан осонроқ, чунки уларда телевизион ҳуқуқлардан олинган даромад ўйинчиларнинг маошини қоплашга етади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика