RU

Последние новости

12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  0 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  0 11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  3 10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  7 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   1 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:20"Оила футболдан муҳимроқ." Адвокат оилавий сабабларга кўра ҳал қилувчи ўйин олдидан Кюрасао терма жамоасини тарк этди  0 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  46 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  8 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  21 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  3 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  12 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3

"Реал" ўзининг энг қиммат футболчиларидан бири билан хайрлашишга тайёр Новости

"Реал" ўзининг энг қиммат футболчиларидан бири билан хайрлашишга тайёр

Бу ҳақда Испаниянинг машҳур AS нашри хабар бермоқда.

Мадриднинг "Реал" клуби жорий ёзда жамоа сафини тарк этиши мумкин бўлган австриялик ҳимоячи Давид Алаба билан хайрлашиш ниятида. 

Манба маълумотига кўра, клуб бу қарор орқали маош фондини қисқартириш ва молиявий захираларни бўшатишни мақсад қилган. Аммо Алабанинг ўзи клубни тарк этиш ниятида эмас — у 2026 йил 30 июнгача мўлжалланган шартномасини охиригача бажариб, келаси ёзда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига яхши спорт формасида етиб боришни хоҳламоқда.

Футболчининг келажагига доир якуний қарор унинг соғлиги ва тикланиш жараёнига боғлиқ бўлади. Маълумотларга кўра, июнь охирида олинган чап оёқ орқа мушакдаги жароҳат туфайли Алаба камида бир ой майдондан четда қолиши мумкин.

Айни вақтда Алаба Европадаги энг кўп маош олувчи ҳимоячилардан бири ҳисобланади — у ҳафтасига 415 минг евро (€1,88 млн ойлик, солиқлардан аввал йиллик €22,6 млн) маош олади. Мадрид клубида бу кўрсаткич бўйича ундан фақат Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниор юқорида туришади.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил декабридан 2025 йил январигача Алаба тиззасидаги кесишган боғлам жароҳати ортидан тикланиш билан машғул бўлди. 2024 йил февралда у ён мушагидан жароҳат олди, апрелда эса менискдаги шикаст туфайли яна майдондан четлашди. Ўтган мавсумда Алаба барча мусобақаларда атиги 14 та ўйинда қатнашди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика