"Реал" ўз майдонида 11 ой деганда мағлубиятга учради
03 мар 2023 12:36
Новости
"Реал" ўз майдонида 11 ой деганда мағлубиятга учради
"Қироллик клуби" Испания кубоги ярим финали биринчи учрашувини ўз майдонида "Барселона"га қарши ўтказди (0:1).
Беллашувда 26-дақиқада Милитао томонидан киритилган автогол эвазига Хави шогирдлари ғалабани тантана қилишди.
Шундай қилиб, Мадрид клуби 2022 йил апрель ойидан буён биринчи марта "Сантьяго Бернабеу"да мағлубиятга учради. Ўшанда "қаймоқранг"лилар "Челси"га Чемпионлар Лигаси 1/4 финали доирасида имкониятни бой беришган (2:3), аммо икки ўйин натижасига кўра кейинги босқичга йўл олишганди.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Комментарии