Ла Лига. "Атлетико" 90+4 дақиқада гол уриб, "Реал Овьедо"ни мағлуб этди, Альварес чемпионатдаги 14 ўйинлик голсиз сериясига якун ясади
01 мар 02:56
Новости
Ла Лига. "Атлетико" 90+4 дақиқада гол уриб, "Реал Овьедо"ни мағлуб этди, Альварес чемпионатдаги 14 ўйинлик голсиз сериясига якун ясади
Ла Лига 26-тур доирасидаги "Реал Овьедо" — "Атлетико" ўйини бўлиб ўтди.
Ўйин дуранг билан якунланишга жуда яқин эди. Аммо, захирадан майдонга тушган Хулиан Альварес 90+4 дақиқада тўпни рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Аргентиналик ҳужумчи бунга қадар Ла Лигадаги 14 та ўйиндан бери гол ура олмаётган эди.
"Атлетико" Ла Лигада 26 ўйиндан сўнг 51 очко билан турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда, ундан кейинги ўринни шунча очко билан "Вильярреал" эгаллаб турибди. "Реал Овьедо" эса 17 очко билан сўнгги ўринни банд этиб турибди.


Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди
ЕЧЛ 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Реал" яна "Сити" билан ўйнайди
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўзини ўтиш ўйинларида ўйнашга мажбур қилган "Бенфика"ни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўлга олди
Суперлига. Кападзе "Навбаҳор"даги дебютида Самарқандда "Динамо"ни енгди
Комментарии