RU

Последние новости

19:04Ўзбекистон кубоги. "Динамо" - "Навбаҳор" 0:0 (Матнли трансляция)  26 19:00Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  14 18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  1 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  4 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  3 18:00Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" "Пендикспор" меҳмони бўлмоқда, Шукуров илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  2 18:00АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  3 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  30 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  7 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  13 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  25 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  1 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  24

"Реал" ўтган ҳафтада Мбаппенинг ўтиши борасида битимни ёпган (тўлиқ тафсилотлар) Новости

"Реал" ўтган ҳафтада Мбаппенинг ўтиши борасида битимни ёпган (тўлиқ тафсилотлар)

"Реал" ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг трансфери борасидаги битимни ёпди.

Marca'нинг ёзишича, Мадрид клуби ва ҳужумчи ўтган ҳафтада ўтиш борасида якуний келишувга эришишган.

Қайд этиш керакки, "Реал" бутун мавсум давомида ишончли одамлар орқали Мбаппени клубга ўтишга кўндирган, бундан ташқари улар ўртасида тўғридан-тўғри алоқа бўлмаган - Килиан 1 январдан бошлаб "Реал" ва бошқа ҳар қандай клуб билан мулоқот қилиш ҳуқуқига эга бўлган бўлса ҳам бундан сақланган.

Мбаппе душанба ва сешанба кунлари Мадридда бўлганида, "Реал" бош директори Хосе Анхель Санчес олдин режалаштирилган барча учрашувларни бекор қилди. Хусусан, бошқа футболчиларнинг агентлари Санчес билан учрашув кўчирилиши ҳақида огоҳлантирилди. "Реал" бош директори бу вақтни Мбаппе билан ҳаммасини батамом келишишга сарфлади.

"Реал" Мбаппенинг ўзи ўтиш ҳақида эълон қилмагунча, бу ҳақда хабар бермайди.

Мбаппе испан клуби билан 5 йиллик шартнома имзолайди. Унинг "Реал"даги маоши ПСЖ таклиф қилганидан анча паст бўлади. Хабар қилинишича, Мбаппе солиқлар олинганидан сўнг йилига 25 млн евро маош олади.

Кеча Мбаппе ўз қарорини 28 май куни бошланадиган Франция терма жамоаси йиғинигача эълон қилишини маълум қилганди.

23 ёшли ҳужумчи жорий мавсум ПСЖ таркибида барча мусобақаларда 44та ўйинда майдонга тушиб, 36та гол ва 21та ассист қайд этди. Унинг шартномаси жорий йилнинг июнига қадар мўлжалланган.

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика