RU

Последние новости

09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  2 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  1 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  0 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  8 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  11 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  13 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  269 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  17

"Реал" ўтган ҳафтада Мбаппенинг ўтиши борасида битимни ёпган (тўлиқ тафсилотлар) Новости

"Реал" ўтган ҳафтада Мбаппенинг ўтиши борасида битимни ёпган (тўлиқ тафсилотлар)

"Реал" ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг трансфери борасидаги битимни ёпди.

Marca'нинг ёзишича, Мадрид клуби ва ҳужумчи ўтган ҳафтада ўтиш борасида якуний келишувга эришишган.

Қайд этиш керакки, "Реал" бутун мавсум давомида ишончли одамлар орқали Мбаппени клубга ўтишга кўндирган, бундан ташқари улар ўртасида тўғридан-тўғри алоқа бўлмаган - Килиан 1 январдан бошлаб "Реал" ва бошқа ҳар қандай клуб билан мулоқот қилиш ҳуқуқига эга бўлган бўлса ҳам бундан сақланган.

Мбаппе душанба ва сешанба кунлари Мадридда бўлганида, "Реал" бош директори Хосе Анхель Санчес олдин режалаштирилган барча учрашувларни бекор қилди. Хусусан, бошқа футболчиларнинг агентлари Санчес билан учрашув кўчирилиши ҳақида огоҳлантирилди. "Реал" бош директори бу вақтни Мбаппе билан ҳаммасини батамом келишишга сарфлади.

"Реал" Мбаппенинг ўзи ўтиш ҳақида эълон қилмагунча, бу ҳақда хабар бермайди.

Мбаппе испан клуби билан 5 йиллик шартнома имзолайди. Унинг "Реал"даги маоши ПСЖ таклиф қилганидан анча паст бўлади. Хабар қилинишича, Мбаппе солиқлар олинганидан сўнг йилига 25 млн евро маош олади.

Кеча Мбаппе ўз қарорини 28 май куни бошланадиган Франция терма жамоаси йиғинигача эълон қилишини маълум қилганди.

23 ёшли ҳужумчи жорий мавсум ПСЖ таркибида барча мусобақаларда 44та ўйинда майдонга тушиб, 36та гол ва 21та ассист қайд этди. Унинг шартномаси жорий йилнинг июнига қадар мўлжалланган.

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика