"Реал" МЮ футболчисига даъвогар
30 янв 14:08
Новости
"Реал" МЮ футболчисига даъвогар
Таниқли инсайдер Экрем Конур маълумотига кўра, 26 ёшли португалиялик ҳимоячи "қаймоқранглилар"нинг ҳимоя чизиғини кучайтириш учун асосий номзодлардан бири ҳисобланади.
Хабар қилинишича, Трент Александер-Арнольднинг тез-тез жароҳат олиши ва беқарор ўйини, шунингдек, бошқа ҳимоячиларнинг ҳам мунтазам жароҳатлари "галактикос" раҳбариятини трансфер бозорига чиқиб, янги куч қидиришга мажбур қилган.

26 ёшли Далот "Реал" учун қанот ҳимоячиси позициясида муаммони ҳал қила оладиган сифатли ва ишончли вариант сифатида баҳоланмоқда. "Қаймоқранглилар"дан ташқари португалиялик ҳимоячига "Бавария" ҳам қизиқиш билдирмоқда, чунки немис гранди ҳимоя чизиғида жароҳатлар муаммосига дуч келмоқда.
Футболчининг ўзига келсак, у ҳозирча номдор клублар томонидан билдирилаётган қизиқишга қарамай, "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиш истагида эмас.
Португалиялик футболчи жорий мавсум "қизил иблислар" сафида 23 ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Похожие новости
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Комментарии