RU

Последние новости

01:32Европа лигаси. "Ноттингем Форест" аранг вазифани бажарди ва бошқа натижалар  0 00:57АПЛнинг уч клуби ва саудияликлар тўпурар ҳужумчи учун курашмоқда  0 00:38"Реал"нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 00:13Инфантино Эроннинг ЖЧ-2026даги иштироки ҳақида: "Биз футбол орқали барчани ҳамжиҳат қилишни тарғиб қилмоқчимиз"  5 23:50Суперлига. "Бухоро" – "Динамо" 3:1   1 23:35"Челси" ҳимоячиси 1 ярим ойга сафдан чиқди  0 23:11ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  2 22:55Факт: "Нефтчи" ўз майдонида "Локомотив"ни 15 йилдан буён мағлуб эта олмаяпти  4 22:20Суперлига. "Андижон" – "Машъал" 2:0  2 22:19Александр Хомяков: "Жамоамиз характер кўрсата олди"  9 21:52Вадим Абрамов: "Бухоро" жамоасида ғалабага иштиёқ кўпроқ кўринди"  7 21:37"Реал" Камавингани сотиши мумкин. Даъвогарлар маълум  3 21:08Самвел Бабаян: "Икки мағлубиятдан сўнг ғалаба қозониш ўта муҳим эди. Янги жамоа туздик, бизга бироз вақт керак"  15 20:47Игорь Суров: "Бир киши кам бўлиб қолмаганимизда умуман бошқача ўйин бўларди"  1 20:25ОФК 2031 ва 2035 йилги Осиё Кубоги мезбонлиги танлови жараёнини тўхтатди  4

"Реал" Моуринью билан боғланди Новости

"Реал" Моуринью билан боғланди

"Реал" раҳбарияти жамоа собиқ устози Жозе Моуриньюни қайтариш ҳақида ўйлаб қолди.

Маълумотларга кўра, "Реал" португалиялик билан уни қайтариш борасида боғланган. Буни "Қироллик клуби" вице-президенти Хосе Анхель Санчес хоҳламоқда.

Моуриньюнинг "Манчестер Юнайтед"даги ҳолати оғир ва у истеъфога чиқиши мумкин. Мутахассис клубини ўз хоҳиши билан тарк этмоқчи эмас, акс ҳолда у 30 млн евродан қуруқ қолади.

Португалияликнинг шартномаси МЮ томонидан бекор қилинса, мураббий 60 млн евро (Моуриньюнинг битим охиригача оладиган пули) олади. Агар ўзи клубдан кетса, бор-йўғи 30 млн евро билан жамоани тарк этади.

"Реал"ни бошқариш учун асосий номзодлар Антонио Конте ва Жозе Моуринью. Ёзда Серхио Рамос Контега қарши чиқиб, жамоага Хулен Лопетеги кераклигини айтган эди.

Раҳбарият бу сафар футболчилар билан ҳисоблашмоқчи эмас. Хулен Лопетеги клубни тарк этса, "Кастилья" устози Сантьяго Солари жамоани вақтинча бошқариб туриши мумкин.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика