"Реал" Мбаппе янги мавсумнинг 1-турида дебют қилишини истамоқда
20 июл 2023 13:49
Новости
"Реал" Мбаппе янги мавсумнинг 1-турида дебют қилишини истамоқда
"Реал" раҳбарияти ҳужумчи Килиан Мбаппе Испания чемпионатининг 1-тури доирасида "Атлетик"ка қарши ўйинда мадридликлар сафида дебют қилишини кутмоқда.
Бу ҳақда "El Debate" хабар берди.
Учрашув 12 август куни "Сан Мамес" стадионида бўлиб ўтади.
Аввалроқ 24 ёшли франциялик футболчи шартномасини узайтирмаса ва ёзги трансфер ойнасига кетишдан бош тортмаса, 2023/24 йилги мавсумни захира ўриндиғида ўтказиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Мбаппенинг парижликлар клуби билан амалдаги битими 2024 йилнинг ёзига қадар тузилган. Бироқ футболчи "Реал"га эркин агент сифатида ўтиш учун шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии