"Реал" Мбаппе касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берди
19 июн 18:44
Новости
"Реал" Мбаппе касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берди
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе ўткир гастроэнтерит билан шифозонага ётқизилди.
Аввалроқ "қаймоқранглилар" бош мураббийи Хаби Алонсо франциялик ўйинчини жамоа аъзоларига касаллик юқтириш хавфининг олдини олиш мақсадида меҳмонхонада яккалантирилганини маълум қилганди.
Мадриднинг "Реал" клуби АҚШда ўтказилаётган Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда. Чоршанба куни мадридликлар Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" жамоаси билан дуранг ўйнади (1:1) ва унда Мбаппе ўйинни ўтказиб юборди.
Турнирнинг навбатдаги учрашувида "Реал" 22 июнь куни Мексиканинг "Пачука" жамоасига қарши майдонга тушади.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Комментарии