"Реал" Мбаппе билан ёзда шартнома имзолашга уриниб кўради. ПСЖ ўйинчини 150-160 млн еврога сотиши мумкин
30 янв 2021 11:00
Новости
"Реал" Мбаппе билан ёзда шартнома имзолашга уриниб кўради. ПСЖ ўйинчини 150-160 млн еврога сотиши мумкин
"Реал" ёзда қийин бўлишини тушунсада, ПСЖ форварди Килиан Мбаппе билан шартнома имзолашга уриниб кўради.
Клуб пандемия сабаб қийин ҳолатда, аммо "Реал" жаҳон даражасидаги футболчи сотиб олиниши керак деб ҳисоблайди.
ПСЖ шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган Мбаппе билан хайрлашиш имкониятларини ўргамоқда. Агар у шартномани узайтирмаса, парижликлар уни ёзда 150-160 млн еврога сотишлари мумкин.
"Реал"да трансферлар учун 125 млн евро бор, аммо улар барибир ўйинчи сотишлари керак.
Мадрид клуби ПСЖнинг Винисиус ва Тибо Куртуага қизиқишини билади. "Реал" бельгияликнинг трансферини муҳокама қилмоқчи эмас, бразилиялик эса музокараларга кириши мумкин. ПСЖ шунингдек Варан ва Каземирога ҳам қизиқмоқда.
Комментарии