"Реал Мадрид"нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум
16 янв 08:14
Новости
"Реал Мадрид"нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум
"Реал" президенти Флорентино Перес "Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холандни сотиб олишни хоҳламоқда", — деб хабар бермоқда Sky Sport Germany.
Манбага кўра, бу трансфер жорий ёздаёқ амалга ошиши мумкин. Холанд ва унинг агенти Рафаэла Пимента томони билан алоқалар ҳали ҳам давом этмоқда.
Холанд Ла Лиганинг катта мухлиси бўлиб, мадридлик "Реал"ни ўзининг асосий мақсади деб билади. Бироқ, битимни амалга ошириш осон бўлмайди, сабаби Холаднинг "Манчестер Сити" билан 2034 йилгача тузилган шартномаси бор.
Холанд 2022 йилдан буён "Манчестер Сити" сафида ўйнамоқда. Жорий мавсумда у барча турнирларда 29 та ўйинда майдонга тушди ва 26 та гол уриб, 4 та голли узатма берди.
Похожие новости
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"
Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди
Комментарии