"Реал Мадрид" "Олтин тўп" соҳибини сотиб олмоқчи
01 ноя 2024 00:10
Новости
"Реал Мадрид" "Олтин тўп" соҳибини сотиб олмоқчи
"Реал Мадрид" "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родри билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда нуфузли AS нашри хабар берди.
28 ёшли испанияликнинг Англия клуби билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Таъкидланишича, футболчи "Сити" билан шартномани узайтириш ёки "Қироллик клуби"га ўтиш ўртасида танлов қилиши лозим.
Манбага кўра, футболчининг агенти Пабло Баркеро Родри билан шартнома имзолаш таклифини олган. Мадридда туғилган испаниялик ярим ҳимоячи ўз шаҳрига қайтиб, дунёнинг энг кучли клубларидан бирига қўшилиш ғоясини маъқуллаши мумкин.
Аввалроқ "Реал" "Олтин тўп"ни топшириш маросимига бош тортгани, мукофот Виниcиус Жуниорга эмас, балки Родрига топширилишини билиб қолгани ҳақида хабар берилганди.
Ярим ҳимоячи 2019 йилдан бери "Сити"да ўйнамоқда. Transfermarkt Родригонинг бозор қийматини 130 миллион еврога баҳоламоқда.
Похожие новости
13:37
Пулишичга “Арсенал”, МЮ ва "Тоттенхэм" қизиқмоқда. "Милан" хавбекни 70-80 млн еврога сотишга тайёр 9
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Комментарии