"Реал Мадрид" Беллингемга "Челси"дан ўринбосар топди
03 фев 21:54
Новости
"Реал Мадрид" Беллингемга "Челси"дан ўринбосар топди
"Реал Мадрид" клуби агар жорий мавсум якунида Жуд Беллингем жамоани тарк этадиган бўлса, унинг ўрнига "Челси" ярим ҳимоячиси Энцо Фернандесни олиб келиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Бу ҳақда "Caught Offside" нашри хабар бермоқда.
Манбанинг таъкидлашича, ҳозирда "қаймоқранглилар" англиялик футболчининг кетишини режалаштиришмаяпти, бироқ воқеалар ривожи бундай тус олиши мумкинлигини ҳам истисно қилишмаяпти. "Қироллик клуби" мутасаддилари Фернандесни жамоада етакчилик ролини ўз зиммасига олишга қодир футболчи деб ҳисоблашмоқда.
Маълумот учун:
- Беллингем 2023 йилдан буён "Реал Мадрид" шарафини ҳимоя қилмоқда. У жорий мавсум барча мусобақаларда 28 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.
- Англиялик футболчининг мадридликлар билан шартномаси 2029 йилгача амал қилади.
- "Transfermarkt" портали Беллингемнинг бозор қийматини 160 миллион еврога баҳолаган.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии