RU

Последние новости

00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0 00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  1 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  2 22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  3 22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  5 21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  5 21:00Асрор Алиқулов: "Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик"  0 20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  12 20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  16 19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  5 19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  5 18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  22 18:35Puma Африка Миллатлар Кубоги тўпини тақдим этди  0 18:07"Барселона" бельгиялик вингерга кўз тикди  0

"Реал Мадрид" академияси менежерлари Тошкентга ташриф буюради Новости

"Реал Мадрид" академияси менежерлари Тошкентга ташриф буюради

Жаҳоннинг энг кучли клубларидан бири "Реал" академияси менежерлари пойтахтимизга ташриф буюришади.

Хабарингиз бор, 2018 йилнинг январь ойида Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол Ассоциацияси 1-вице президенти Умид Аҳмаджонов Испанияга ташриф буюриб, "Реал Мадрид" клуби академияси директори Хулио Ронко билан учрашув ўтказган эди.

Ушбу учрашувда "Қироллик клуби"нинг Real Madrid Foundation Clinic дастури асосида Ўзбекистонда "Реал Мадрид" клубининг футбол мактабини очиш, "Реал Мадрид"да фаолият юритаётган мураббийларни Ўзбекистонга олиб келиш, улар иштирокида футбол мактабларимизда машғулотлар ўтказиш, футболчилар билан ишлаш жараёнлари ҳақида ўз тажрибалари билан ўртоқлашиш бўйича келишув имзоланган эди.

Шунингдек, Real Madrid Foundation ва ЎФА ўртасида имзоланган Реал Мадрид академиясинг “Clinics” дастури доирасида Ўзбекистон ва Испанияда болалар ва мураббийлар курсини ўтказиш бўйича ҳам ҳамкорлик келишувига эришилган.

Ушбу келишувга асосан жорий йилнинг 22 май куни юртимизга “Қироллик клуби” академиясининг менежерлари Андрес Антонио ҳамда Хуан Паблолар ташриф буюришади.

Ташриф доирасида Ўзбекистон футбол Ассоциацияси раҳбарияти билан учрашув, матбуот анжумани ҳамда Real Madrid Foundation Clinic дастури бўйича ташкил этилаётган футбол академияси бинолари барпо этиладиган жой билан танишув тадбирлари бўлиб ўтади.

“Clinics” дастури бўйича Тошкентда болалар мураббийлари учун ўқув курслари июнь ойидан бошланишини ҳам таъкидлаб ўтиш керак.

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика