"Реал" - "Ливерпуль" учрашуви ҳақида сиз билишингиз керак бўлган 5 маълумот
21 мая 2018 21:30
Новости
"Реал" - "Ливерпуль" учрашуви ҳақида сиз билишингиз керак бўлган 5 маълумот
УЕФА Чемпионлар лигаси финалига ҳам оз қолмоқда. Журналистлар, мухлислар, умуман олганда бутун дунё баҳс ўтадиган кунни сабрсизлик билан кутишмоқда.
Биз сизларга ушбу финал ҳақида маълумот берамиз.
"ЛИВЕРПУЛЬ" 11 ЙИЛ ДЕГАНДА ФИНАЛГА ЧИҚДИ
"Ливерпуль" анча вақтдан буён соврин қўлга киритмади. Жамоа Брендан Рожерс вақтида АПЛ чемпионлигини қўлга киритишга яқин келганди, бироқ кичик муаммо сабабли совринга эга чиқилмади.
Мерсисайдликлар ЕЧЛда бундан 13 йил аввал ёрқин натижани қайд этганди. Ўшанда "Милан" учун триллер каби тугаган фильмда АПЛ жамоаси ғалабага эришганди. Орадан 2 йил ўтибЮ "Ливерпуль" ЕЧЛ финалида мағлубиятга учради.
Айни дамда жамоа таркибида Луис Суарес, Филиппе Коутиньо каби каби футболчилар ўйнамаяпти. Бироқ жамоа уларсиз ҳам гигант жамоа номини сақлаб қола олди.
Юрген Клопп ўз амбициялари билан жамоага катта ёрдам берди. Германиялик мутахассис жамоани рақобатбардош қилиб "тарбиялади“.
Хўш, "Ливерпуль" ўзининг ЕЧЛ финалидаги сўнгги мағлубияти аламини оладими? Ёки "Реал" кетма кет учинчи бора совринни қўлга киритадими?
"РЕАЛ" РЕКОРД ЎРНАТИБ БЎЛГАН
Сўнгги 5 йилни ҳисобга оладиган бўлсак, "Реал" ЕЧЛда энг яхши кўрсаткични қайд этмоқда.
Бир вақтлар "Реал" каби натижани Арриго Сакки бошчилигидаги "Милан" қайд этганди. Жамоа 1989 ва 1990 йилларда кетма кет икки марта УЕФА чемпионлари кубоги ғолиблигига эришганди.
"Реал" эса кетма кет учинчи марта финалга чиқиб, барча рекордларни бузиб ташлади. Шунингдек, жамоа сўнгги 5 йилда тўртинчи марта финалга чиқди. Бу ишни ҳам ҳали бирорта жамоа уддалай олмаган.
Зинедин Зидан бошчилигидаги "Реал" аллақачон рекорд ўрнатиб бўлган. Агарда ғалабага эришиладиган бўлса, "Реал" ЕЧЛда кетма кет уч марта ғолибликка эришган ягона жамоага айланади.
ЎЗАРО ЎЙИНЛАРДАГИ УСТУНЛИК "ЛИВЕРПУЛЬ" ТОМОНИДА
Томонларнинг ўзаро ўйинлари статистикасига қарайдиган бўлсак, "Ливерпуль"да кичик устунлик борлигини кўрамиз.
Ўтказилган 5 баҳсда ҳисоб қуйидагича: 3:2. Дастлабки, уч ўйинда "Ливерпуль"нинг (1:0, 1:0, 4:0) қўли баланд келган бўлса, сўнгги икки учрашувда мадридликларнинг (3:0, 1:0) ғалабаси қайд этилган. Голлар уришдаги нисбат ҳам "қизиллар" фойдасига: 6:4.
Аммо натижалар ўтмишда қолиб кетган. 26 май кунги учрашувда ҳеч қандай статистикага эътибор берилмайди. Икки томон ҳам ғалаба қозонишга интилади. "Реал" кетма кет учинчи, "Ливерпуль" эса 13 йилдан кейин илк ЕЧЛ совринини қўлга киритиш учун қаттиқ ҳаракат қилади.
КЛОПП "РЕАЛ"ГА ҚАРШИ ЎТГАН СЎНГГИ ЎЙИНИДА ҒАЛАБАГА ЭРИШГАН
Статистикаларга тўхталадиган бўлсак, Юрген Клопп халқаро майдонларда "Реал"ни энг кўп мағлуб этган мураббий ҳисобланади.
У Испаниянинг гранд жамоаси устидан 6 бора ғалабага эришган. Клопп 2013 йилда унинг жамоаси "Боруссия" ЕЧЛ финали остонасида "Реал"га қарши майдонга тушган. Унда дортмундликларнинг қўли баланд келган ва финалда "Уэмбли"да "Бавария"га қарши баҳс олиб борган.
Хўш, Киевдаги ўйин учун ҳам Клоппнинг режалари борми? У узоқ йиллик танаффусдан кейин "Ливерпуль"га соврин тақдим эта оладими?
ҒОЛИБ ТОМОН ЕТАКЧИСИ "ОЛТИН ТЎП"НИ ҚЎЛГА КИРИТИШИ МУМКИН
Салоҳ "Ливерпуль"га келганидан кейин жамоа учун бир мавсумнинг ўзида 44 гол урди ва 16 голга ассистентлик қилди.
Сўнгги йилларда Салоҳга ўхшаган футболчи чиқмаётганди. Яъни, Роналду ва Мессига жиддий рақобат қиладиганлар топилмаётганди. Кўпчилик мухлислар унинг "Олтин тўп"нинг соҳиби бўлишини исташаётгани аниқ. Бироқ бу кўпроқ ЕЧЛ финалига боғлиқ.
Агарда финалда "Реал" ғалабага эришадиган бўлса, катта эҳтимол билан Роналду “Ballon d’Or”нинг эгасига айланади ва совринни қўлга киритиш борасида етакчи бўлиб олади.
Миржалол Норматов таржимаси
Комментарии