“Реал Испания футболи рекордини янгилади
05 мар 2017 03:31
Новости
“Реал Испания футболи рекордини янгилади
Ла Лиганинг навбатдаги турида сафарда “Эйбар”ни (4:1) мағлуб этган “Реал” футболчилари навбатдаги рекордни ўрнатишди.
Мадридлик футболчилар қаторасига 46 учрашувдан буён рақиблари дарвозасини ишғол этиб, Испания футболининг бу борадаги рекордини янгилашди.
Бундан аввалги рекорд “Барселона”га тегишли бўлиб, 1942 йилдан 1944 йилгача каталониялик футболчилар томонидан ўрнатилган эди.
Ушбу мавсумда “Реал” “Барселона”нинг мағлубиятсиз сериялар борасидаги рекордини янгилаб, ғалабали серия борасидаги натижасини такрорлашга эришди.
“Реал” футболчилари сўнгги марта 2016 йил апрелида ЧЛ ярим финалида “Манчестер Сити” дарвозасини ишғол эта олишмаганди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии