"Реал" ижтимоий тармоқларда 500 миллиондан ортиқ обуначига эга бўлган илк спорт клубига айланди
23 сен 2023 08:51
Новости
"Реал" ижтимоий тармоқларда 500 миллиондан ортиқ обуначига эга бўлган илк спорт клубига айланди
"Реал" ижтимоий тармоқларда 500 миллиондан ортиқ фойдаланувчига эга бўлди (барча ижтимоий тармоқларни қўшиб ҳисоблаганда).
Мадридликлар ўз расмий сайтларида Blinkfire маълумотлари асосида бу ҳақида маълумот беришди. Унда шунингдек хали бундай натижа хеч қайси спорт клубида қайд этилмагани таъкидланган. Шу тариқа "Реал" бу борада дунё рекордчиси бўлди.
"Реал"да жамоалари учун 37 та расмий аккаунт бор (баскетбол ва филиалларни ҳам ҳам қўшганда). Саҳифалар 7 та тилда юриилади.
"Бизда шунингдек футбол клублари ичида энг кўп ташриф буюрилувчи сайт ҳам бор - ойига 8,9 миллион ташриф", - дейилади "Реал" матбуот хизмати баёнотида.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Комментарии