"Реал" ҳужумчиси жамоани тарк этишга қарор қилди
04 ноя 00:56
Новости
"L’Equipe" нашри хабар беришича, Эндрик "Лион" клубига ижара асосида ўтишни хоҳламоқда — бу қарорни у Паулу Фонсека билан суҳбатдан кейин қабул қилган.
Маълумотларга кўра, "Лион" бош мураббийи Фонсека Эндрик билан телефон орқали гаплашиб, уни клуб лойиҳасига ишонтирган. "Реал" форварди ижара келишуви тезроқ амалга ошишини хоҳламоқда, шунда у 1 январдан "Лион" сафига қўшила олади.
Бироқ "Реал" ва "Лион" ҳали трансфер шартларини келишмаган. Мадрид клуби ижара учун молиявий компенсация олишни истамоқда. Шунингдек, Эндрикнинг кетишига Франко Мастантуононинг сон жароҳати ҳам тўсиқ бўлиши мумкин.
Жорий мавсумда 19 ёшли ҳужумчи Ла Лиганинг "Валенсия"га қарши (4:0) ўйинида захирадан майдонга тушиб, жами 11 дақиқа ўйнади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Комментарии