"Реал" футболчиси Милитао: "Алаба билан жаҳондаги энг яхши ҳимоячилар жуфтлигимиз"
16 июн 2022 09:11
Новости
"Реал" футболчиси Милитао: "Алаба билан жаҳондаги энг яхши ҳимоячилар жуфтлигимиз"
"Реал" ҳимоячиси Эдер Милитао жамоадоши Давид Алаба ҳақидаги фикрларини билдирди.
"У жамоага келганида, тезда бир-биримизни тушуниб, ўйнаб кета олдик. Худди биз бунгача узоқ вақт бирга ўйнаганимиздек. Бу "Реал" футболчиларига ёқди. У доимо мотивацияга эга ва ўйин вақтида энергияга бой бўлади. Ғалабадан кейин "биз жаҳондаги энг яхши ҳимоячилар жуфтлигимиз" деб айтишим мумкин.
Оиламиз ҳам дўст. Худди анча вақтдан бери бир-биримизни биладигандек. Гарчи севган қизим Давид ҳақида гапирганида уни Алаба эмас, Абала деб атаса ҳам", - деди Милитао.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии