RU

Последние новости

14:45Саводхонлик даражаси 90% бўлган вулқонлар мамлакати ҳам ЖЧда иштирок этади  1 14:18Келажак юлдузлари. The Guardian нашри ўзбекистонлик футболчини 60 нафар энг иқтидорли ўйинчилар рўйхатига киритди  3 13:15Ўзбек клублари ўз тарихида илк бор ЖЧ учун ФИФАдан компенсация олади  6 13:10Футзал. Бугун Кака бошчилигидаги Қозоғистон терма жамоаси Тошкентга келади   4 12:57“Машъал” жамоаси 1111-расмий учрашув остонасида  1 12:50Месси терма жамоа тарихидаги рекордчига айланди  12 12:09Қайси терма жамоалар ЖЧ-2026 иштирокчисига айланиб улгуришди?  5 11:36Марокаш Германия ва Испания ўрнатган жаҳон рекордини янгилади   1 10:52Ван Бастен ван Дейк ҳақида: "У дунёнинг энг яхши ҳимоячиси бўлиши мумкин, лекин етакчи эмас"  4 10:23Пролига. 17-тур ҳакамлари маълум  0 10:10Ўртоқлик учрашуви. Аргентина йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Мессидан иккита ассист  10 09:54МЮ 33 ёшли Каземиро билан шартномани узайтириши мумкин, фақат бир шарт билан  0 09:25"Локомотив" стадионига чим ётқизиш ишлари бошланди  4 08:56"Манчестер Сити" Германия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Реал" билан курашиши мумкин  0 08:27ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган Саудия Арабистони термаси футболчилари катта миқдорда бонус олишади  7

"Реал" футболчилари УЕФА Суперкубоги ўтказиладиган Варшавага ҳашаматли кўринишда келишди Новости

"Реал" футболчилари УЕФА Суперкубоги ўтказиладиган Варшавага ҳашаматли кўринишда келишди

Эртага тунда УЕФА Суперкубоги учун беллашув бўлиб ўтади.

Унда ЕЧЛнинг амалдаги ғолиби "Реал" Европа Лигаси соҳиби "Аталанта"га қарши баҳс олиб боради. Учрашув Польша пойтахти Варшавадаги "Миллий стадион"да ўтказилади. Учрашув Ўзбекистон вақти билан эртага тунда 00:00да старт олади.

"Қироллик клуби" бироз аввал Суперкубок бўлиб ўтадиган Варшава шаҳрига етиб боришди. Эътиборга молик томони, мадридликлар ушбу ўйинга Италиянинг машҳур "Zegna" бренди томонидан тақдим этилган махсус костюм шим ва оёқ кийимларда келишди. "Zegna" 1910 йилда асос солинган Италия бренди ва у эркаклар учун ҳашаматли либос, оёқ кийимлар ва парфюмерия ишлаб чиқаради. "Реал" ушбу бренд билан 2 йилдан бери ҳамкорлик қилиб келади. "Zegna" "Реал"нинг нафақат футбол, балки баскетбол жамоаси учун ҳам майдондан ташқарида кийиш учун ҳашаматли кийимларни тақдим этиб келади.


"Қаймоқранглилар"нинг Варшавага келишидан суратларни кўринг ва ЕЧЛ ғолибларининг уст-бошларига ўзингиз баҳо беринг.

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика