"Реал" Франция терма жамоаси хавбеки Тчуаменига қизиқмоқда ва у билан ёздаёқ шартнома имзолаши мумкин
12 окт 2021 13:27
Новости
"Реал" Франция терма жамоаси хавбеки Тчуаменига қизиқмоқда ва у билан ёздаёқ шартнома имзолаши мумкин
"Реал" "Монако" ва Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Орельена Тчуамени учун кураш олиб бормоқда.
Мадрид клуби раҳбарлари 21 ёшли хавбекнинг ҳаракатларини анчадан бери кузатишмоқда. "Монако" ўйинчи учун 2020 йилнинг январида "Бордо"га 18 млн евро тўлаган.
"Реал"нинг ёздаги трансфер мақсади ҳужумчи Килиан Мбаппе бўлади, аммо бир қатор ўйинчилар, жумладан Иско, Марсело, Гарет Бэйлларнинг кетишини ҳисобга олса, Тчуамени билан шартнома имзолаш варианти истисно этилмаяпти.
Ярим ҳимоячи учун шунингдек "Ювентус" ва "Челси" даъвогарлик қилмоқда. Унинг шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган. Футболчининг трансфер нархи 35 миллион еврога баҳоланмоқда.
Похожие новости
22:06
"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти" 11
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии