"Реал" эртага 45 млнга сотиб олган ўйинчисини таништиради
13 авг 21:34
Новости
"Реал" эртага 45 млнга сотиб олган ўйинчисини таништиради
Клуб эртага Франко Мастантуонони расман оммага таништиради.
Мадрид клуби пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 16:00 да ярим ҳимоячи Франко Мастантуононинг тақдимот маросими бўлиб ўтишини маълум қилди.
Ундан олдин "Реал" президенти Флорентино Перес янги футболчи билан 6 йиллик шартнома имзолаш маросимида иштирок этади.
Тақдимотдан сўнг аргентиналик футболчи матбуот марказида оммавий ахборот воситалари вакиллари билан суҳбатлашади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Реал" "Ривер Плейт" жамоаси ўйинчисини 45 миллион евролик товон пулини тўлаб ўз сафига қўшиб олганди. Франконинг 14 август куни жамоага қўшилиши ҳақида хабар берилганди.
Эртага футболчи 18 ёшга тўлади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии