"Реал" чемпионлар йўлакчаси яратадими? Зидан жавоб берди
05 мая 2018 18:15
Новости
"Реал" чемпионлар йўлакчаси яратадими? Зидан жавоб берди
"Нега уларга чемпионлар йўлакчасини яратмаймиз? Буни мен ҳал қилмайман. Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан сўнг, чемпионлар йўлакчаси борасидаги савол уларни кўп ҳам қизиқтирмаган эди.
Кимдир улар бу турнирда иштирок этмаган деди, аммо бу ёлғон. Клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этиш учун Чемпионлар лигасида ғолиб бўлиш лозим, биз эса ҳаммамиз ушбу турнирда қатнашамиз.
Бу муаммони мен ҳал қилмайман. Шунчаки улар бу ишни бажаришмади. Рақибга бўлган ҳурматни сақлаган ҳолда шуни айтишим мумкинки, "Барселона" йўлакча яратмадими, биз ҳам шундай қиламиз.
Энг муҳими "Барселона"нинг чемпионатдаги муваффақиятини ҳурмат қиламиз, чемпионатдаги ғалаба энг ажойиб ва қийин муваффақият. Бундай бўлгани менинг айбим.
Агар "Барселона" биз учун чемпионлар йўлакчасини ташкил этганида, биз ҳам шундай қилган бўлар эдик" - дейди Зидан.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии