RU

Последние новости

07:25Хуршид Мухторовнинг янги жамоаси маълум  0 02:00Ғиштдан дарвоза қуриб ўйнаган, "Атлетико" майдонида энг яхши футболчи деб топилган ҳамда Роналдудан жарима зарбаси тепишни ўрганган "Пахтакор"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз  0 01:46Эшли Янг АПЛдан тушиб кетган жамоа учун тиббий кўрикдан ўтди  0 01:11Расман: Роберто Фирмино - "Ал Садд" футболчиси!  4 00:51"Милан" футболчиси "Бешиктош"га ўтиши мумкин  0 00:35"Ювентус" футболчисини "Вердер"га сотди  2 00:20Отабек Шукуров Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўйинига ташриф буюрди  1 23:5617 йиллик фаолиятдан кейин Сауль "Атлетико"дан кетди  1 23:39Расман: Уго Экитике "Ливерпуль"га ўтди  5 23:14Рэшфорд: "Барселона"ни уйимдек, бу ердагиларни оиламдагидек кўряпман"  4 22:59"Атлетико" "Ал Насср"га ўтиши керак бўлган футболчини 34 миллионга сотиб олади  0 22:34Месси ва Альба бир ўйинга четлатилиши мумкин  0 22:17Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАни кичик ҳисобда мағлуб қилди  6 21:58Ниҳоят, расман: Рэшфорд - "Барселона" футболчиси!  10 21:47Массимилиано Аллегри: "Милан" Европанинг энг яхши жамоасига қарши тенгма-тенг ўйнади"  2

"Реал" нурсиз дуранг қайд этган ҳолда пешқадам бўлиш имкониятини қўлдан бой берди Новости

"Реал" нурсиз дуранг қайд этган ҳолда пешқадам бўлиш имкониятини қўлдан бой берди

Ла Лига 12-тур доирасидаги "Реал" ва "Бетис" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.

"Реал" - "Бетис" 0:0

"Сантьяго Бернабеу"

"Реал": Куртуа, Варан, Рамос, Карвахаль, Менди, Кроос, Модрич, Азар, Каземиро, Родриго, Бензема.

"Бетис": Роблес, Бартра, Эмерсон, Феддаль, Морено, Фекир, Гуардадо, Сидней, Каналес, Манди, Морон.


Реал Мадрид

Примера Дивизион . Тур 12

03/11/2019, 01:00

0
:
0
Завершен

Бетис

Стадион: Estadio Santiago Bernabeu, 70209 зрителей

Главный судья: Jose Sanchez

45'
90'
8'  Эден Азар
39'  Каземиро
65'  Родриго (Винисиус Жуниор)
80'  Ферлан Менди
83'  Карим Бензема (Лука Йович)
11'  Марк Бартра
64'  Хоэль Роблес
74'  Лорен Морон (Борха Иглесиас)
74'  Зухаир Феддаль
85'  Андрес Гуардадо
90'  Алекс Морено (Антонио Барраган)
90'  Набиль Фекир (Исмаэль Гутьеррес)


ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ.

90+2. Уххх! "Бетис" жарима майдончаси ичида чалкашликлар рўй берди. Кетма-кет зарбалардан сўнг тўпни меҳмонлар ўйинчиси бир амаллаб майдондан чиқариб юборди.

90+1. Қандай қилиб! Винисиус Жуниорнинг чамаси 3 метрлардан берган зарбасини дарвозабон бартараф этди. Бразилиялик ўйинчи бу вазиятда жуда бўш ҳаракат қилди.

90. Бош ҳакам иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берди.

88. Ҳозирги дақиқаларга келиб "Бетис" тўпга эгалик қилмоқда ва ҳужумлар уюштиришга ҳаракат қилмоқда.

84. Майдонга Лука Йович туширилди. У Карим Бенземани алмаштирди.

82. Хавфли вазият! "Бетис" ўйинчисининг узоқ масофадан берган зарбасидан сўнг Куртуа ажойиб сейв қайд этган ҳолда жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.

80. Навбатдаги сариқ карточка қўполлиги учун Ферлан Мендига кўрсатилди.

78. "Қаймоқранглилар" ўйин сўнггига яқин яна фаоллашишмоқда ва кўпроқ ҳужумлар ташкил этмоқда, Аммо, меҳмонлар ҳозирча бехато ҳаракат қилишмоқда.

74. Сал олдинроқ қилган қўполлиги учун ҳакам ҳозир Феддалга сариқ карточка кўрсатди.

74. "Бетис"да ўзгариш: Морон ўрнига Иглесиас туширилди.

72. Тўпга эгалик қилиш бўйича ҳам устунлик "Реал" тарафида - 63%-37%

65. "Реал"да ўзгариш: Родриго ўрнига Винисиус туширилди.

64. Уххх! Ферлан Менди дарвозабон билан бир-бирга вазиятга чиқиб борди, аммо унинг зарбаси ноаниқ кетди.

61. Родриго жарима майдончаси ичида ҳисобни очиш учун ажойиб имкониятга эга бўлган эди. Аммо, Гоэснинг зарбаси "Бетис" ўйинчиларига тегиб майдонни тарк этди.

57. Дарвозага зарба бериш борасида "Бетис" футболчилари ҳам ёмон ҳаракат қилишмаятпи. Улар ҳозирга қадар 11та зарба беришди. "Реал" эса улардан битта кўп зарба беришган.

51. "Бетис" ўйинчиси Морено рақиб дарвозасини ишғол қилмоқчи эди, аммо Куртуа ишончли ҳаракат қилди.

49. Онлайн жадвалга қарайдиган бўлсак, "Реал" 22 очко жамғарган ҳолда "Барселона" билан биринчи ўринда бормоқда. "Бетис" эса жадвалнинг 14-ўрнига жойлашган.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

ТАНАФФУС

46. Биринчи бўлимга ҳакам томонидан 1 дақиқа қўшиб берилди.

44. "Реал" анча хавфли ҳужум ташкил этди. Бенземанинг Рамосга оширган тўпини испаниялик футболчи дарвоза томон йўллади. Аммо, Роблес сейв ижро этди.

39. Ўйиндаги илк сариқ карточка Каземирога кўрсатилди. У Набиль Фекирга қарши қўполлик ишлатган эди.

36. Карвахаль дарвозага яқин турган Бенземага тўпни оширди. Аммо, тажрибали ҳужумчи тўпга ноқулай вазиятда зарба берди.

34. Бу эса Эден Азар оффсайдда қолиб кетган ва шундан сўнг гол урган вазият. Аммо, бу гол бекор қилинди.

27. Ўйин сал тенглашгандек таасурот уйғонмоқда. "Бетис" ҳам ҳужумлар ташкил этмоқда.

22. "Бетис" илк бор зарба берди. Набиль Фекирнинг жарима майдончаси ичида Куртуа дарвозаси томон берган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

19. Дарвозага зарба бериш бўйича устунлик "Реал" тарафида: 4-0

15. "Реал" ҳужумларга зўр бермоқда. Меҳмонлар эса ҳимояга кўпроқ урғу берган ҳолда ўйнашмоқда.

10. Йўқ, йўқ, йўқ! Азар ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган эди. Ҳакам VARдан сўнг гол оффсайддан киритилганини эътироф этди.

8. ГОООООООЛ!! Эден Азар жарима майдончаси ичида бир ҳимоячини чалғитиб дарвозани ишғол қилди.

7. Хавфли вазият! Бензема деярли дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетди, аммо франциялик футболчининг мукаммал бўлмаган зарбасини меҳмонлар дарвозабони қайтариб юборди.

5. Ўйин кутилганидек майдон эгаларининг ҳужумлари билан бошланди. "Қироллик клуби" ўйинчилари илк дақиқаларданоқ устунликни қўлга олишга ҳаракат қилишмоқда.

1. Ўйин бошланди!

- Ассалому алайкум "Championat.asia" кузатувчилари. Бироздан сўнг бошланадиган Ла Лига 12-тур доирасидаги "Реал" ва "Бетис" жамоалари ўртасидаги ўйинни биргаликда кузатиб борамиз.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика