RU

Последние новости

10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  4 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  2 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   3 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  5 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   15 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  23 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  2 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  22 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3

"Барселона" "Реал"ни йирик ҳисобда таслим этиб, Испания Кубоги финалига чиқди Новости

"Барселона" "Реал"ни йирик ҳисобда таслим этиб, Испания Кубоги финалига чиқди

"Реал" ҳамда "Барселона" ўртасидаги Испания Кубоги ярим финал жавоб учрашуви матнли трансляциясини шу саҳифада кузатишингиз мумкин бўлди.

Реал Мадрид

Кубок Испании . Тур 1/2

28/02/2019, 00:00

3
:
0
Завершен

Барселона

Луис Суарес - 50', Рафаэль Варан - 69', Луис Суарес - 73'

Стадион: Estadio Santiago Bernabeu, 80472 зрителей

Главный судья: Jose Sanchez

45'
90'
58'  Лукас Васкес
68'  Лукас Васкес (Гарет Бэйл)
72'  Каземиро
75'  Каземиро (Федерико Вальверде)
81'  Винисиус Жуниор (Марко Асенсио)
50'  Луис Суарес
50'  Усман Дембеле
65'  Серхио Бускетс
69'  Рафаэль Варан
73'  Луис Суарес
75'  Усман Дембеле (Филиппе Коутиньо)
78'  Луис Суарес (Артуро Видаль)
81'  Нелсон Семеду
86'  Серхио Бускетс (Артур)

"Реал" – "Барселона" 0:3 (умумий ҳисоб 1:4)

«Сантьяго Бернабеу»
Голлар: 0:1 – 50 Суарес, 0:2 – 69, автогол Варан, 0:3 – 73, пенальти Суарес.
"Реал": Навас, Варан, Регилон, Карвахаль, Рамос, Модрич, Каземиро (Вальверде, 75), Васкес (Бэйл, 68), Кроос, Винисиус Жуниор (Асенсио, 81), Бензема.

"Барселона": тер Стеген, Лангле, Пике, Альба, Серджи Роберто, Ракитич, Бускетс (Артур, 86), Дембеле (Коутиньо, 75), Нелсон Семеду, Месси, Суарес (Видаль, 78).
Огоҳлантиришлар: Васкес (58), Бускетс (65), Каземиро (72), Нелсон Семеду (81).



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Ҳаммаси ҳал бўлганини тушунган ҳакам асосий вақтга 2 дақиқа қўшиб берди.

88. "Реал" қанотлар орқали ҳужум уюштиришга уринмоқда, аммо футболчилар таслим бўлган кўринади. Узатмалар хафсаласиз амалга ошириляпти.

86. Ўзгариш. Артур майдонда Бускетс ўрнини эгаллади.

81. Сўнгги бир неча дақиқа ичида жамоалар ўзгаришларни амалга оширишди. Васкес - Бэйл, Касемиро - Вальверде, Винисиус - Асенсио. Дембеле - Коутиньо, Суарес - Видаль.

ГОЛЛАРНИ ТЕЛЕГРАМДАГИ КАНАЛИМИЗДАН КЎРИШИНГИЗ МУМКИН! Манзил: https://t.me/championatasia

73. СУАРЕС! ГОЛ! 0:3, умумий ҳисоб 1:4.

72. НИМАЛАР БЎЛМОҚДА! "РЕАЛ" ДАРВОЗАСИГА ПЕНАЛЬТИ! Касемиро зарба бераман деб алдамчи ҳаракатни амалга оширган Суаресни йиқитди.


69. ГОООЛЛЛ! Суарес дубль қайд этмоқда! 0:2, умумий ҳисоб 1:3. Дембеле ўнг қанотда пайдо бўлди ва қаршиликсиз тўпни жарима майдончаси ичида очилаётган Суаресга узатди. Луис эса "El Pistolero" лақабини бекорга олмаганини исботлаб, вазиятни гол билан якунлади.

68. ВИНИСИУС! Йигитча нималар қиляпти. Бразилиялик вундеркинд қаршисида икки рақиби бўлишига қарамай жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва зарба берди. Тўп рикошет бўлиб майдонни тарк этди.

67. Зарба! Дани Карвахаль узоқ давом этган пасларни зарба билан якунлаб қўйди. Тер Штеген бу сафар ҳам ўз жойида.

65. Сариқ карточка! Бускест Модричга қўполлик ишлатди.

62. ДАҲШАТЛИ СЕЙВ! Тер Штеген "Реал" футболчисининг яқин масофадан бош билан берган ноқулай зарбасини қайтариб қолди! 

60. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Регуилон ўз қанотидан тўпни жарима майдончасига ҳаволатиб ташлади, Лукас Васкес эса яқин масофадан тўпга зарба бера олмади. Ҳисоб ўзгариши мумкин эди.

58. Ҳакам ниҳоят сариқ карточкасини ишга солди. Лукас Васкес Ланглега нисбатан қоида бузгани учун огоҳлантирилди.

55. ВИНИСИУС! Бразилиялик футболчи ўз қанотидан жарима майдончасига ёриб кирди, аммо тўп узатишда кечикди. Каталония клуби футболчилари узатмани қайтаришди.

54. Бускетс ўз дарвозасидан 30 метр узоқликда қоида бузди. Тўп қаршисида Тони Кроос! Зарбаааа! Касемиро Кроос узатган тўпга бош билан зарба берди, ноаниқ.

50. ГОООЛЛЛ! ЛУИС СУАРЕС! Усмон Дембеле Альбанинг пасидан сўнг ўз қанотида тўпни эгаллаб олди ва уни ерлатиб, марказга ташлади. Суарес эса тўпга бир тегиниш билан яқин бурчакни нишонга олди! 0:1, умумий ҳисоб 1:2.

49. Энди Модрич ўз жарима майдончаси ёнида қўполлик ишлатди, аммо масофа бироз узоқроқ. Мессининг узатмасидан сўнг Пике бош билан зарба берди. Ноаниқ.

48. Клеман Лангле ўз жарима майдончаси ёнгинасида қоидани бузди. Хавфли стандарт! БЕНЗЕМА!!! Кросснинг узатмасини Карим дарвозага буришга уринди, аммо тўп бироз юқоридан ўтиб кетди.

47. Икки жамоада ҳам ўзгариш рўй бергани йўқ.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

- Артуро Видаль машғулотларни бошлаб юборди.

- Жамоалар майдонга қайтишмоқда.


Сайтдан узоқлашанг, ажойиб суратлар билан сизни хурсанд қиламиз.

ТАНАФФУС!

45. Иван Ракитич марказда Лукас Васкесни йиқитди. Шифокорлар майдонга чиқиб келишди. Захирада ўтирган Марсело эса тўпни қўлидан айлантирмоқда.

42. "Барселона" қарши ҳужумга ўтди, аммо "Реал" футболчилари рақибнинг икки ўйинчисига нисбатан қўпол ўйнашди. Ҳакам карточка кўрсатгани йўқ.

41. "Реал" жуда чиройли ўйин намойиш этмоқда, бироқ ҳужумнинг сўнгги нуқтасини қўя оладиган футболчи топилмаяпти.

40. Статистика: Дарвозага аниқ зарба бериш бўйича "Реал" олдинда. 2:0.

38. Нималар бўляпти! Винисиус яна бир қулай имкониятни йўққа чиқарди. Қанотдан ерлатиб келган тўпни бразилиялик чап оёғи билан дарвозага бурди, аммо тўп посбон қўриқлаётган дарвоза устидан ўтиб кетди.

37. БЕНЗЕМААА! Аввалига Винисиус рақиб дарвозабони билан бирга бир чиқди, бироқ тўпни ўзига тўғирлай олмаган бразилиялик уни Каримга узатди. Франциялик футболчининг зарбаси тер Штеген томонидан қайтарилди. Қойил!

34. Винисиус! "Реал" ҳужумчиси ўз қанотидан жарима майдончасига ёриб кирди, аммо зарба бериш ўрнига тўпни жамоадошига узатди ва хавф ўз ўзидан йўққа чиқди.

30. ДЕМБЕЛЕ!!! Месси тўпни чап қанотда турган Усмонга узатди, франциялик эса ерлатиб тўпни жарима майдончаси ичига ташлади. Тўп ҳаммадан ўтиб кетди...

29. Ўйин темпи бироз пасайди. Жамоалар навбатдаги ҳужумлар олдидан бироз дам олишга уринишмоқда.

23. ВИНИСИУССС!!! Бензема чап қанотдан тўпни жарима майдончаси ичига узатди, аввалига Винисиус тўпга зарба берди, немис посбони тўпни қақйтаришга эришди, Васкес эса тўпга зарба бера олмади. Жуда хавфли ҳужум бартараф этилди.

22. "Реал" ўзига хос ўйини билан Васкесни ҳужумга чорлади. Лукас тер Штеген билан бирга бир чиқиши мумкин эди, аммо катта тезликка эга бўлган Хорди Альба бунга йўл қўймади.

19. ВИНИСИУССС!!! Бразилиялик вундеркинд рақиб жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олди ва ортига ўгирилиб, дарвоза томон зарба берди. Ноаниқ!

18. Ушбу 3 дақиқа ичида жамоалар тўпни бир неча марта олдириб қўйишди. 

15. Видеоассистент тизими орқали ўйинни кузатаётганлар пенальти йўқлигини маълум қилишди. Баҳс давом этади!

14. Винисиус ўз қанотида жарима майдончасига ёриб кирди ва ичкарида йиқилди (балки йиқитилгандир), аммо ҳакам ўйинни давом эттириш мумкинлигини кўрсатди. Учрашув тўхтатилса VAR тизими ҳаммасини ҳал қилади.

12. Тер Штеген тўпни майдондан чиқармай, ушлаб қолганди, аммо ҳакам бурчак зарбаси белгилади. "Реал" амалга оширган бурчак тўпи муваффақиятсиз якун топди.

10. Ракитич майдон марказида қоидани бузди. Хуштакдан сўнг иккала жамоа вакиллари ҳакамга мурожаат қилишди. Рефери ҳаммани тинчлантирди ва ўйин давом этмоқда.

8. Месси тўпни чап қанотга узатди, Дембеле узоқ бурчакдаги футболчига тўпни ҳаволатиб ташлаб берди, аммо мадридликлар хавфни бартараф этишди.

7. Тўп назорати "Барселона"га ўтди. 

5. Бензема марказдан ҳужум ушютирди ва тўпни Васкесга ташлади, Лукас эса рақиб жарима майдони чизиғи устига яқинлашаётиб, тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди. Хавф йўққа чиқди.

4. Месси марказ орқали ҳужум бошлаб, тўпни чап қанотдаги Дембелега оширди, Усмон эса рақиб футболчисини алдашга уриниб тўпсиз қолди. Ҳозирча ҳамма хушёр.

2. Илк дақиқалардан "Реал" тўпга кўпроқ эгалик қилмоқда. Семеду марказ чизиғига яқин бўлган ҳудудда Винисиусни йиқитди. Қоидабузарлик қайд этилди.

1. Баҳс бошланди!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Яна бир бор таркибларга кўз югуртириб чиқишингиз мумкин. Ушбу саҳифада ўйиндан суратлар ҳам бериб борилади.

- Ассалому алайкум қадрли сайтимиз ўқувчилари. Бир неча дақиқалардан сўнг миллионлаб мухлислар кутган "Эл-Классико"га старт берилади. Баҳс бошлангунига қадар таркибларни кўриб чиқиб, изоҳларда тахминий ҳисобингизни ёзиб қолдиришингиз мумкин.

Рейтинг: +61   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика