"Реал" 90 миллион евролик трансфер мақсадини белгилаб олди
01 ноя 2022 17:21
Новости
"Реал" 90 миллион евролик трансфер мақсадини белгилаб олди
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем "Реал"нинг трансфер мақсади бўлиб қолмоқда.
"Fichajes" журналистларининг хабар беришича, "қироллик клуби" жорий мавсум якунида 19 ёшли англиялик футболчининг трансферини расмийлаштиришни режалаштирган.

Марказий ярим ҳимоячи 2020 йилнинг ёзидан буён Дортмунднинг "Боруссия"сида ўйнамоқда. Жуднинг "асаларилар" билан амалдаги битими 2024/2025 йилги мавсум охиригача мўлжалланган. Унинг трансфер нархи – 90 миллион евро.
Беллингем Бундеслига жорий мавсумида 12 та ўйинда 3 та гол урди ва 1 та голга пас узатди.
Похожие новости
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи
Комментарии