“Реал” 14 йил ичида илк бор бир мавсумда 3 нафар мураббий алмаштирди
12 мар 2019 08:45
Новости
“Реал” 14 йил ичида илк бор бир мавсумда 3 нафар мураббий алмаштирди
“Реал” жорий мавсумда 3 марта мураббийларни алмаштирди.
2018 йил ёзида “Реал”га Хулен Лопетеги олиб келинди. 2018 йил ноябрида эса Лопетеги ўрнига Сантьяго Солари бош мураббий бўлди. 2019 йил мартида эса Зинедин Зидан Солари ўрнига бош мураббий этиб тайинланди.
Жамоада бундай ҳолат 2004/05 йилги мавсумдан бери илк бор рўй берди. Ўшанда жамоани Хосе Антонио Камачо, Мариано Гарсия Рамон ва Вандерлей Лушембургулар кетма-кетликда бошқарган эди.
1990/91 йилги мавсумда эса клуб ўз рекордини ўрнатганди. Ўшанда жамоада бир мавсумнинг ўзида 4 нафар мураббий — Жон Тошак, Альфредо Ди Стефано, Рамон Гроссо ва Радомир Антич ишлаганди.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Кападзе "Навбаҳор"даги дебютида Самарқандда "Динамо"ни енгди
Суперлига. Амалдаги чемпион "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Суперлига. Шаланинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Насаф"га ғалаба тақдим этди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Вильярреал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ямалдан хет-трик
Комментарии