RU

Последние новости

19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  313 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  0 18:49Туркиялик дарвозабон терма жамоа ихтиёридан кетиб қолди. У асосий таркибга киритилмаганидан хафа  0 18:22Ўзбекистон U-14 терма жамоаси бу сафар Қозоғистондан енгилди  0 17:59"Ньюкасл" ФИФАдан 6,5 миллион фунт олади  0 17:22Зидан тарихдаги энг яхши жамоани айтди, бу "Реал" эмас  25 16:53МЮ "Арсенал" ва "Челси" қизиқаётган футболчи учун курашга қўшилди  0 16:02"Маргарет Тэтчер, эшитяпсанми, сайлов кампаниянг қизиган пайтда менда сенга бир хабар бор..."  1 15:54Қишда "Нефтчи"ни қайси футболчилар эркин агент сифатида тарк этиши мумкин?   5 15:40Ўзбекистон – Уругвай учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  6 15:20Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Уругвайда жиддий йўқотиш  5 14:53Футбол бозорида янги давр: "Барселона" Ямаль учун мисли кўрилмаган таклиф олди!  10 14:26Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлик ўйинлари олдидан йиғин ташкил этади  0 13:58"Реал" Ҳоланд учун ҳаракатни бошлади  3 13:31Марсело Бьелса: "Рақиб жамоада Фабио Каннаваро каби юқори малакали мураббий бошчилик қилаётгани биз учун синов"  5

"Реал" 11 ойдан бери "Бернабеу"да 15 млн. евро даромад келтириши кутилаётган бар-ресторанни очолмаяпти Новости

"Реал" 11 ойдан бери "Бернабеу"да 15 млн. евро даромад келтириши кутилаётган бар-ресторанни очолмаяпти

"Реал" стадиони томи остидаги бар пудратчи билан муаммо туфайли очилмаяпти.

Мадрид клуби ўтган мавсумда "Сантьяго Бернабеу"да SkyBar номли бар-ресторан очишни режа қилган эди, бироқ унинг ишга тушиш санаси ҳалиям маълум эмас, чунки пудратчи ишини ўз муддатида битира олмади.

Лойиҳага жавобгар Anastia Gourmet Hostelería компанияси катта тажрибага эга бўлмаган ва уларнинг устав капитали бор-йўғи 3 минг еврони ташкил қилган. Дастлаб ресторан 2023 йилнинг декабрига қадар очилиши керак эди, бироқ пудратчининг айби билан очилиш бир неча бор қолдирилган. Дастлабки бюджет ҳам ошиб кетди: 4 миллион эвро сарфлаш режалаштирилган эди, лекин харажатлар 7 миллионга кўтарилди.

Йирик компаниялар бар-ресторанга сармоя киритдилар, жумладан Heineken ва Schweppes. Ҳар бири ишга туширишни молиялаштириш учун бир миллион эвродан кўпроқ маблағ ажратди. Бар кўп ойлар давомида очилмагани сабабли, охир-оқибат барча компаниялар аванслар қайтарилмагунча лойиҳада иштирок этмасликларини айтишди. Бироқ пудратчи инвестиция қилинган пулни қайтармаган, шу сабабли компания фирибгарликда гумон қилинган.


Кейинчалик Anastia активларининг 51 фоизи Гарсия-Делгадо инвесторлари гуруҳи томонидан сотиб олинди. У барда ишлашни ўз зиммасига олди ва компанияларга бир ой ичида 6 миллион евро беришга ваъда берди, аммо бу амалга ошмади. Муаммоли активдан халос бўлиш ва пул топиш учун инвесторлар Anastia компаниясини ким ошди савдосига қўйишди.


Вазиятдан ўта норози бўлган "Реал" компаниядан биноларни ихтиёрий равишда топширишни талаб қилди, шунингдек, компания вакилларининг "Бернабеу"га киришини тақиқлаб, шартнома бекор қилинганини эълон қилди. Бу эса, ўз навбатида, Anastia компаниясини хурсанд қилмади: у ўзига тегишли бўлган биноларни бошқаришга рухсат берилмагани учун "Реал"дан 15 миллион евро ундириш талабини қўйди.


Иш қандай якунланишидан қатъи назар, "Реал Мадрид" аллақачон бинолар учун мумкин бўлган харидорларни қидирмоқда, бу сафар йирик компанияларни кўриб чиқмоқда. Бар-рестораннинг потенциал даромади йилига 15 миллион еврога баҳоланмоқда, аммо клуб уни қачон ишга тушира олиши ҳозирча аниқ эмас.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика