“Райо Вальекано” “Реал” дарвозабонини ижарага олмоқчи
26 авг 2018 09:51
Новости
“Райо Вальекано” “Реал” дарвозабонини ижарага олмоқчи
“Реал” клуби украиналик дарвозабони Андрей Лунин фаолиятини Мадриднинг бошқа бир жамоаси - “Райо Вальекано”да давом эттириши мумкин.
Примера дебютантлари 19 ёшли посбонни ижара асосида ўз сафларига қўшиб олишга уринишяпти. Бу билан улар жамоанинг асосий дарвозабони Альберто Гарсияга муносиб рақобатни юзага келтиришмоқчи. “Райо” раҳбарияти Луниндан ташқари “Эспаньол” кипери Роберто Хименесга ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, украиналик дарвозабон шу йил ёзги трансфер бозори чоғида “Реал” сафига келиб қўшилганди. Лекин “Қироллик клуби”да рақобат жуда ҳам кучли. Навас, Касилья ва Куртуани захирага ўтказиб қўйиш осон иш эмас, албатта.

Ссылка :
Получайте новости прямо в Telegram!
Похожие новости
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Комментарии