RU

Последние новости

03:42ЕЧЛ. "Ювентус" камбэк остонасида вазифани уддалай олмади, "Галатасарой" 1/8 финалда!  7 03:21"Реал" кетма-кет 29-мавсум ЕЧЛ 1/8 финалига чиқди  5 03:00ЕЧЛ. ПСЖ "Монако" билан дуранг ўйнади ва 1/8 финалга йўл олди  7 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўзини ўтиш ўйинларида ўйнашга мажбур қилган "Бенфика"ни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўлга олди  63 02:30Стив Брюс: "МЮ Магуайрга янги шартнома таклиф қилиши керак"  0 01:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" сафарда йирик ғалаба қайд этди, Роналдудан навбатдаги гол!  3 00:45ЕЧЛ. Бергамода камбэк: "Аталанта" йирик ҳисобда ғалабага эришиб, "Боруссия"ни турнирдан чиқариб юборди  24 00:20Коутиньо олдида икки йўл бор  0 00:01ЕЧЛ. "Реал" - "Бенфика" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  15 23:50"Милан" тўртинчи либослар тўпламини тақдим қилди  2 23:31Ямал ўз совринини қабул қилиб олди  1 22:50Онана МЮга қайтиб, асосий таркиб учун курашмоқчи  4 22:32"Барселона" АПЛдан ҳимоячи кўзлаб қўйди  2 22:15Каземиро Италия жамоасига ўтмоқчи  1 21:41"Ғазалкент" сўнгги дақиқаларда камбэк амалга ошириб, Россия жамоасини мағлуб этди  2

Равшан Ҳайдаров: "Уругвай, Аргентина ва Бразилия... Улар билан ўйнаб, ўсишга эришдикми?" Новости

Равшан Ҳайдаров: "Уругвай, Аргентина ва Бразилия... Улар билан ўйнаб, ўсишга эришдикми?"

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси словакияликларга қарши иккинчи назорат учрашувида қатнашди.

Унда вакилларимиз Словакия устидан йирик ғалабага эришишди – 4:1. 

Эслатиб ўтамиз, Равшан Ҳайдаров шогирдлари дастлабки ўйинда 2:0 ҳисобида зафар қучишганди.

- Ёшлар терма жамоамизнинг навбатдаги йиғини якунига етди. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси иккала ўйинда ҳам ғалаба қозонди. Футболчиларимизнинг ҳаракатларидан қониқдингизми?

- Албатта, йиғиндан қониқиш ҳосил қилдим. Сентябрь йиғинга бой ой бўлди. Биз ой бошида Уругвайдаги турнирда Уругвай, Аргентина ва Бразилияга қарши баҳс олиб бордик. Улар билан ўйнаб, ўсишга эришдикми ёки йўқ, бу саволга жавоб топишимиз керак эди. Мана Словакияга қарши баҳсда йигитлар секин-аста тажриба тўплашаётгани ва ўзларига ишонган ҳолда ҳаракат қилаётганликлари сезилди. Бу ҳисобда ҳам акс этди. 

Асосийси, тўхтаб қолмаслик. Муҳими, бу ўйинларда натижадан кўра сифат жуда муҳим. Икки ўйинда икки хил тактикада ҳаракат қилдик. Янги тактикаларни ҳам ўзлаштириб боряпмиз. Ўйин давомида ҳам ўзгаришлар қилишга уриндик. Йигитлар ўсиш жараёнида. Худо хоҳласа, Осиё чемпионатига тайёргарлик яхши кечмоқда. 

- Ҳали яна Coca Cola Суперлигасида таркибга жалб қилишни истаган футболчиларингиз борми?

- Албатта, бор. Кимдир жароҳат ёки бошқа сабаб билан таркибдан тушиб қолиши ҳолатлари кузатилади. Шунинг учун 30 нафар болани назорат остида ушлаб, уларни керагида чақириб, жамоавий ўйинни шакллантириб боряпмиз.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика