RU

Последние новости

14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  0 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  3 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  1 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  16 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  16 12:12Насри "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "Мен бу ерда 11 метрлик жарима тўпини кўрмаяпман. Агар ҳакам Карвахалнинг қизил карточкасини қоплаш учун буни берган бўлса, унда қизил карточка кўрсатишнинг кераги йўқ эди"  12 11:56Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда  1 10:55Моуринью мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  4 10:42ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?  4 10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чемпион бўларди"  38 10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  7 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  19 09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  5 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  9

Равшан Ҳайдаров: "Кетма-кет иккита ўйинда иккита автогол? Нима бўлаётганига ўзим ҳам ҳайронман" Новости

Равшан Ҳайдаров: "Кетма-кет иккита ўйинда иккита автогол? Нима бўлаётганига ўзим ҳам ҳайронман"

Coca Cola Суперлигаси 11-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Сурхон" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Равшан Ҳайдаров ўз фикрларини билдирди.

"Бугун жуда ёмон ўйин ўтказдик. Ҳар уч кунда ўйнаяпмиз, бу ўйинга тайёргарлигимиз меъёрида бўлмагани билиниб қолди. Таркибда ҳам муаммоларимиз борлиги ўз таъсирини кўрсатди. "Бухоро" жамоаси яхши ўйнади, уларни ғалаба билан табриклайман. 

Рақибни бир кун кўп дам олгани билинди, жисмоний томондан улар биздан устун келишди. Таркибимиздаги муаммолар ҳақида гапирадиган бўлсам, ҳужумчимиз Касьян бугун майдонга тушмади. Станоевич ҳали сафимизга қайтмади. Жисмоний ҳолатимиз ҳам юқори даражада эмас. Пандемия, футболчиларни касалланиши, жароҳатлар бари ўзининг таъсирини кўрсатмоқда. Ҳар уч кун ўйнаш қийин бўлмоқда. 

Афсуски, иккинчи ўйинда ҳам автагол ҳисобига очко йўқотмоқдамиз. Нима бўлаётганига ўзим ҳам ҳайронман. Жамоани кучайтиришни ўйламоқдамиз, "Пахтакор"дан Иброҳим Йўлдошев биз билан бирга шуғулланмоқда. Ҳали рўйхатдан ўтказмадик. Ташкилий томондан ҳам айрим муаммолар бор. 31 августга қадар янги футболчиларни қўшиб олишга ҳаракат қиламиз", - дейди Равшан Ҳайдаров.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика